Главная » 2011 » Декабрь » 21 » Mustafodan Yangiliklar...
19:17
Mustafodan Yangiliklar...
Мустафонинг ижодий ядросида “қайта ядроланиш” жараёни бошланган кўринади, у кутилмаган янгиликлар қилишга уриняпти! Декабр ойининг иккинчи декадасида имиджида суратда кўриб турганингиз каби жиддийликни зоҳир қилган бўлса, қўшиқ куйлаш бобида эса, Жаҳонгир Отажоновдан-да ўтиш ниятида! Албатта яхши маънода. Марди майдон дейдилар! Мустафо Туркиядан туриб, мухлисларига Янги йил
байрамига муносиб туҳфа ҳозирламоқда. У 29 декабр куни Анқарада TRT-AVOZ телеканалининг Янги йил сонида ҳамда 2012 йилнинг 3 январида “Янги кун” кўрсатувида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган кўрсатувларида жонли ижрода куйлайди. Тошкентга қайтгач, хонанда жонли ижродаги репетицияларга киришиб кетади. Ахир, у феврал ойида 100 фоиз жонли ижрода альбом тақдимотини ўтказишни режалаштирган. Шу аснода, жонли ижрода куйлашига кимнинг шубҳаси бўлса, Мустафонинг ваъда қилган шоусига келсин, деган янги иборани айтгимиз келди! Қани-қани, хонанда жонли концертни қай даражада уддалайди? Юқорида айтганимиз каби бугунги кунда жонли куйлашда ҳаммани ортда қолдирган Жаҳонгир Отажоновга ета оладими ё йўқ?! Муҳими, бу каби ёшлардаги янгиликка интилувчанликка далда бўлиш ҳам қарз, ҳам фарз. Ахир, фонограммадан шундоқ ҳам чарчадик, компьютерда ўзгартирилган овозлару сохта куйлашларни айтмаса ҳам бўлади... Мияни чарчатиб бўлдик. Энди буёғига жонли ижродан яйраб, ўлаётган нейронларга жон ҳам бахш этайлик! А, лаббай?
Категория: Shou biznes | Просмотров: 541 | Добавил: -=BENOM=-
Всего комментариев: 4
23:12
Omad
17:01
jonli kuylasa manda uning muhlisi
17:00
omad
17:00
yaxshi
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]