Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Mutolaa qilmang, Tinglab sarxush bo'ling!
14:40
Mutolaa qilmang, Tinglab sarxush bo'ling!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон янги йил арафасида барча севишганларга, мухлисларга ажойиб совға тайёрлади. Бу Сардор Рахимхон томонидан ўқилган энг сара ва янги шеърларни ўзида мужассам этган шеърий альбом. Ушбу тўпламга "Фақат мухаббат” дея ном берилди. Мухлислар орасида Сардор Рахимхон ўқиган шеърларнинг мухлислари жуда кўп, айниқса севишганлар орасида. Қолаверса Сардорни радиодаги шеърий дастурларига ўша пайтларданоқ мухлислик қилган тингловчилар янги шеърларни интизорлик билан кутадилар. Шундай ихлосмандлар учун шахримизнинг барча диск дўконларида Ноябр ойининг ўрталаридан "Фақат мухаббат” альбоми сотувга чиқарилади. Яна бир янгилик ушбу шеърларни сиз хар куни Гранд Радиоси FM 101.5 тўлқинида соат 21.30 да "Оқшом мисралари” дастурида хам тинлашингиз мумкин.

Прикрепления: Rasm 1
Категория: Shou biznes | Просмотров: 558 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 2
16:38
Ajoyib malumotlar uchun rahmat

Sardorga esa omad!!!
14:18
Sardorga omad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]