11:19 МУЗ МАСЖИДГА МАРҲАМАТ! | |
Бундан мақсад мусулмон сайёҳларни жалб этишдир. «Бу ерга жуда кўп мусулмонлар келишади, – дейди меҳмонхона раҳбари Ингве Бергквист. – Шунинг учун ҳам муз масжид лойиҳаси бизга маъқул бўлди». Маҳаллий имом Маҳмуд Алдебенинг фикрича, муз масжид худди муз черков каби машҳур бўлиб кетади. Шунингдек, имом муз масжид тури маданиятлар вакиллари ўртасида динлараро мулоқотни йўлга қўйишга ёрдам беришига умид билдирди. Маълумотларга қараганда, ҳар йили 150 жуфтдан зиёд насроий ёшлар муз черковда никоҳдан ўтади. Муз масжид 2013 йилда фойдаланишга топширилади. Швецияда яшовчи 10 миллион аҳолидан 500 мингдан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 706 | |
Всего комментариев: 5 | |
| |