21:39 “MY5” ижодкорлари янги йил дастури сирларини ошкор қилишди | |
Икки кундан бери давом этаётган янги йил дастури тасвирга олиш жараёнлари “Менинг юртим” телеканали ижодкорларини янада илҳомлантирмоқда. darakchi.uz сайти мухбирлари гарчи кеча фоторепортаж жараёнида янги йил дастурининг асосий мақсади ҳақида маълумот ололмаган бўлса-да, бугун бунга эришди. Дастур режиссери Б.Тўрахонов ҳамда С.Сагадееваларнинг сўзларига кўра, янги йил дастурини суратга олишда ҳар бир чиқиш икки нафар санъаткордан иборат бўлади ва улар санъатсевар халқимиз кўнглидан жой эгаллаган ретро қўшиқларни ижро этишади. Телеканал ижодий гуруҳининг бундан кўзлаган асосий мақсади – санъатимиз дарғалари ҳамда ёш ижодкорларни бирлаштириш, улар орқали севимли қўшиқларни яна бир марта ёдга олишдир.
“Менинг юртим” телеканали орқали байрам кунлари эфирга узатиладиган байрам дастурлари ҳақида энг сўнгги янгиликлар “Даракчи” газетаси ҳамда darakchi.uz сайтида.
Кузатиб боринг!
1. Шаҳзода ва DI Piligrimнинг биргаликда саҳнага чиқиши ёшлар учун айни муддао бўлди. Улар маза қилиб рақсга тушишди.
2. Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳон Бойхонова ва "Элдидо" гуруҳи йигитлари байрам иштирокчиларини ҳайрон қолдиришди.
3. Муниса Ризаева ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозовлар ажойиб жуфтлик эканликлари намоён бўлди.
4. "Ишонма": Дилдора Ниёзова ҳамда Алишер Рўзметовлар кимга ишонмасликларини маълум қилишди.
5. Илҳом Фармонов ва Жаҳонгир Позилжоновлар саҳнага чиқиш олдидан.
6. Оилавий жутфлик - Шароф Муқимов ҳамда Севинч Мўминовалар саҳнада яна бир марта бир-бирларига севги изҳор қилишди.
7. Умида Мирҳамидова ва Зиёда.
Ҳали бу ҳаммаси эмас, айнан бизнинг сайтда санъатимиз юлдузларининг табриклари билан доимий равишда танишиш имкониятига эга бўласиз.
Manba: Darakchi.uz Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 3967 | |
Всего комментариев: 1 | |
| |