Главная » 2015 » Январь » 23 » Назарбоев Обамага: Россияга қарши иқтисодий санкциялар Марказий Осиёга таъсир қиляпти
18:34
Назарбоев Обамага: Россияга қарши иқтисодий санкциялар Марказий Осиёга таъсир қиляпти

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ва АҚШ президенти Барак Обама ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, телефон мулоқотини ўтказиш ташаббуси Америка томонига тегишли.

Президентлар икки томонлама алоқаларнинг истиқболлари ва долзарб халқаро масалалар, хусусан, Украина жануби-шарқидаги вазият бўйича фикр алмашди. Нурсултон Назарбоев ушбу масала билан шахсан шуғулланаётганини, Қозоғистон томонининг фикрича, муаммони Украина, Россия, Германия ва Франция раҳбарларининг музокаралари орқали ечиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, Қозоғистон раҳбари америкалик ҳамкасбидан Украина масаласи юзасидан муросага эришишда фаолроқ бўлишни илтимос қилди.

Нурсултон Назарбоев Россияга қарши иқтисодий санкцияларга тўхталар экан, ушбу чекловлар Марказий Осиё минтақасига таъсир кўрсатаётганини билдирди.

АҚШ президенти Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлар экан, бунинг учун биринчи навдатда Минск келишувларини бажариш кераклигини айтди. 

 

Manba:  ca-news.org

Прикрепления: Rasm 1
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 523 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]