18:02 Нилуфар Усмонова ўз онасига бағишлаб қўшиқ ёзди | |
Юлдуз Усмонованинг дилга яқин қўшиқлари миллионлаб мухлисларнинг юрагини ларзага солади. Бугунги кунда унинг қизи Нилуфар Усмонова онаси изидан боришга ҳаракат қилмоқда. Ҳам фарзанд, ҳам шогирдлик масъулиятини ўз бўйнига олган маҳоратли ва гўзал хонанда Нилуфар Усмонова ўз волидаси учун қўшиқ ёзди. Аслида бир йил аввал яратилиб, Юлдуз Усмонованинг туғилган кунида куйлаган кичик Усмонова бу қўшиқни энди омма учун тақдим этишга қарор қилди. “Ҳофизам онам” дея аталган тарона Нилуфарнинг қалб сўзларидан ташкил топган, дейиш мумкин. Айниқса, қўшиқнинг ҳар бир сатри гўё ҳаёт ҳақиқатига ўхшайди. Оналаримиз ҳар биримиз учун азиздир, Нилуфар Усмонова учун эса Юлдуз Усмонова она бўлиш билан бирга устоз ҳамдир. Халқ куйчиси бўлган Юлдуз Усмонова тараннум этилган тарона ҳар бир чин мухлиснинг қалбидан жой олиши шубҳасиз. Бу қўшиқнинг матни Усмоновалар оиласининг яқин дўстларидан бири Шуҳрат Нуралиевга тегишли. Муисқасини эса Малика Ваҳобова басталаган. Санъатда кўпчилик учун ҳақиқий маънода устозга айланган Юлдуз Усмонова мадҳ этилган қўшиқни қарши олинг! Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 2710 | |
Всего комментариев: 1 | |
| |