Главная » 2012 » Май » 23 » Нима сабабдан елим ёпишқоқ бўлади?
17:03
Нима сабабдан елим ёпишқоқ бўлади?

Елим – маҳкамлаш материалларидан фойдаланмасдан, икки ва ундан ортиқ нарсаларни бирлаштиришда қўлланиладиган, ёпишқоқ модда. Ёпиштириш учун мўлжалланган, бундай моддалар, турли хил материаллардан тайёрланиши мумкин: гўшт саноатининг чиқиндилари (ҳайвонлар терилари, суяклари ва қонлари), ўсимлик крахмаллари ва б. Яқин ўтмишда, бундай мақсадларда, анорганик сунъий моддалардан тайёрланган, синтетик смоладан фойдалана бошланди.

 

Елим предметларни мустаҳкам ёпиштиришига қарамай – у сувни ўтказиши ва қайнаган сувда муаммосиз эриши мумкин. 19 асргача, елим энг кенг тарқалган ёпишқоқ модда ҳисобланган. Ҳатто, бугунги кунда ҳам, кўпчили, барча ёпишқоқ моддаларни елим деб атайдилар.

Ёпишқоқ моддалар, предметларни турли хил мустаҳкамлайди. Ушбу модда, предметлар сиртларининг кўз кўрмайдиган жойларга тарқалиб, уларни бир бирига ёпиштириш хусусиятига эга. Бундай ёпиштириш механик алоқа дейилади. Шунингдек, ёпишқоқ модда, ўз молекулалари ёрдамида, бошқа предметнинг устки молекулаларини ўзига тортиши мумкин. Бундай ёпишиш молекулалараро алоқа дейилади. Шундай материаллар ҳам борки, улар ёпишқоқ модда билан кимёвий реакцияга киришишади, шунинг учун, бундай ёпишиш кимёвий алоқа дейилади.

Қандай ёпишқоқ моддадан фойдаланаётганингизга қарамай, предметларни бир бирига ёпиштиришдан олдин. Уларнинг сиртларини яхшилаб тозалиб, сўнг эса, ёпишқоқ моддани суртиш ва уларни бир бирига маҳкам қилиб, босиш керак. Агар предметлар бир бирга жуда зич босилмаса, ёпишқоқ модда қотиб, фақатгина орасида бўшлиқ бўлмаган жойларини ёпиштиради.

Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 689 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]