15:32 Нима совға қилсам экан? | |
Ҳамал ва Асад Ҳамалларга ҳудди Асадлар каби шохона гулдасталар тақдим этган маъқул. Совғадаги барча гуллар йирик, янги узилган ва асосийси тўғри танланган бўлиши зарур. Гул танлаётганда, ҳудди ўзингизга таниш генералникига, тўйга кетаётгандай тасаввур қилишингиз лозим. Йирик оқ ва қизил атиргуллар, катта пиёнгул, тўқ-қизил рангдаги лолаларнинг ҳам энг каттасини гулдаста қилиб тақдим этганигиз мақсадга мувофиқ бўлади. САВР Ушбу бурждаги қизлар ўзига хос кучли характерга эга бўлади. Шунинг учун тақдим этаётган гулдастангиз уларда кучли таассурот уйғота олиши, ҳамда энг олд урфдаги, бежирим бўлгани маъқул. Айтмоқчи, гулдастангиз бачкана бўлмаслигига эътибор беринг. Саврлар йирик гулларни ёқтиришади. Масалан, қизил ва пушти рангдаги атиргул. Пушти ёки қизил ичида аралашган оқ рангли гладиолуслар. Майда турдаги марваридгул ва бойчечаклардан ташкил топган гулдаста ҳам кутилмаган тарзда уларни ҳайратга солиши мумкин. ЖАВЗО Ушбу бурж вакиллари жуда сирли бўлишади. Улар бир-бирига мутлақо боғлиқ бўлмаган, қарама-қарши нарсаларни яхши кўришади. Оддий гуллардан таъсирланишганидек, қимматбаҳо гуллардан ҳам бир хилда таъсирланишади. Хуллас, унга бутун бошли гул дўконини совға қилсангиз асло адашмайсиз. САРАТОН, ДАЛВ ВА ҲУТ Ушбу бурж вакилларида сувга иштиёқ юқори бўлгани сабабли, гул танлаётганда оқ ва оч рангдагиларга кўпроқ эътибор қаратинг. Булар оқ карнайгул, лилия ва нилфия йирик гуллари бўлиши мумкин. СУНБУЛА Ушбу бурж вакиллари ўзига ишонган мутсақил аёллар тоифасига киради. Улар ҳеч кимга ўхшамасликни истаганлири учун бинафша гулини севадилар. Агар сиз унга тувакда гуллаб турган бинафша совға қилсангиз, у бахтдан эриб кетиши тайин. Бундан ташқари, уларга астралар, мойчечаклар ҳам ёқади. Сунбулалар атригулларни ҳам хуш кўришади, фақат гулдаста тарзидагисини эмас, ўсиб турганини. МЕЗОН Мезонларга ўйлаб ўтирмасдан атиргул тақдим этганингиз маъқул. Муҳими гулдаста дид билан тузилган бўлиши керак. Айниқса, оч ва нафис пушти рангдаги атиргуллар уларнинг кўнглига йўл топиб, ўзига ром қилиши аниқ. АҚРАБ Ушбу бурж вакилларига чиннигул жуда ёқади. Шунингдек, хризантема ва тўқ рангдаги пиёнгул ҳам тўғри келади. Тўқ алвон рангдаги барглари ям-яшил атиргул ҳам уларга жуда мос келади. ҚАВС Ўзига ишонган, юракларни парчалашни севувчи ушбу бурж вакилларига оч қизил ва пушти ранглар жуда ёқади. Уларга наргис ва лола аралашган гулдасталар жуда маъқул келади. Бунда лолаларни тўқ-қизил тусдагисини танлаган маъқул. ЖАДИЙ Ушбу бурж вакиллари оч рангларни хуш кўришади. Шу сабабли оқ ва сариқ рангдаги лолалар, чиннигул ва хризантемалар билан уларни кўнглига йўл топиш мумкин. Энг асосийси, улар унча гул танлашмайди, гулдаста севимли инсон тарафидан тақдим этилган бўлса кифоя. Хулоса I-ўрин –лолалар II-ўрин-мойчечак III-ўрин-атиргул Маслаҳат Севгилингизни лол қолдирадиган гуллар · Фрезия · Лютик · Бойчечак · Настарин · Марваридгул Қуйидаги гуллар маслаҳат берилмайди · Чиннигул · Лилия · Хризантема Аёллар хақидаги беш хақиқат 1. Аёллар ухлашдан олдин албатта сочларини тарашади 2. Ваннахонадан улар чиққач, тропик ўрмон иси қолади 3. Аёл кишини ваннахонада сақлайдиган пардоз буюмлари ўртача ҳисобда 400 дан ошади. Улардан атига олтитасини эркаклар таниши мумкин улардан иккитаси шахсий устара ва тиш пастаси. 4. Аёл шундай мавжудотки улар дўконга бориш, эшик очиш, телефон қўнғироғига жавоб бериш, китоб ўқиш учун ҳам ясанишлари мумкин. 5. Аёл ўз кўриниши хақида фикр сўраганда ҳеч қачон рост жавобни эшитишни истамайдиган ягона мавжудотдир. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 901 | |
Всего комментариев: 10 | |
| |