19:21 НЬЮ-ЙОРКДА УЙСИЗЛАР КЎПАЙЯПТИ | |
Дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш Нью-Йоркда уйсизлар сони ортмоқда. «Уйсизларга ёрдам коалицияси» ташкилоти хабарига кўра, октябрь охирига келиб кўча-кўйда тунайдиган 40 минг киши аниқланган, шулардан 17 минг нафари болалардир. Коалиция юзага келган ҳолатга мегаполис ҳокими Майкл Блумберг айбдор эканини айтмоқда. 2004 йилда уйсизлар сонини келгуси беш йил ичида учдан икки қисмга камайтиришга ваъда берган жаноб Блумберг аксинча йўл тутиб, бошпанасизларга ёрдам дастурини қисқартирган. М.Блумберг Нью-Йорк ҳокимлигига сайланган 2001 йилда шаҳарда 36 мингга яқин уйсиз бор эди. «Блумберг маъмуриятининг нотўғри сиёсати натижасида Нью-Йоркда уйсизлар сони тобора ортмоқда», – дейди коалиция вакиллари. Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотида келтирилишича, ўтган йили 49,1 миллион америкалик ёки аҳолининг 16 фоизи қашшоқлик бўсағасида ҳаёт кечирган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 574 | |
Всего комментариев: 5 | |
| |