Главная » 2012 » Январь » 28 » O'tmishga qolgan qiyomatlar
06:32
O'tmishga qolgan qiyomatlar
Ёхуд салкам 2000
йилдирки, қиёмат қойим
"орқага сурилиб”
келмоқда
Дунёнинг охири борми? Ер
юзида ҳаёт қачон тугайди?
Рўзи маҳшар яқинми? Бу
каби саволлар асрлар бўйи
инсониятни қизиқтириб
келган. Ўтмишда бу кунни
ҳатто аниқ санасигача
айтиб берган
"башоратчилар” ўтган.
Аммо, "Сўнгги кун” мана
бир неча асрдирки,
"орқага сурилиб”
келмоқда.
Майялар ёлғон
гапирганми?
Анча илгари Майя
халқининг қадимий
тақвими бўйича Ер
юзидаги ҳаётнинг 2012 йил
21 декабрда ўз ниҳоясига
етиши ҳақидаги башорат
кўпчиликни саросимага
солганди. Ҳатто бу ҳақда
2009 йилда америкалик
кинорежиссёр Роланд
Эммериз фонтастик
триллер суратга олган.
Хўш, нима учун кўпчилик
бирданига майяларнинг
қадимий тақвимига
ёпишиб олишди экан? Гап
шундаки, Шимолий
Америка ҳудудида
европаликлар келгунига
қадар яшаб келган,
қадимий маданиятга эга
бўлган майя қабиласи
вакиллари тузган тақвим
айнан шу санада – 2012
йил 21 декабрда тугайди.
Майя календарини гринвич
вақти бўйичи Григориан
ҳисобига айлантириш
натижасида айнан шу сана
келиб чиққан.
Яқинда Калифорния
университети профессори
Жерардо Алдана ушбу
тақвимни пухта ўрганиб,
уни григориан
календарларига ўгириш
асносида чалкашликларга
йўл қўйилганини аниқлади.
Демак, қиёмат қойимни
айнан ушбу тақвимга
қараб "белгилаш” камида
ақлсизлик бўлур эди.
Яна бир "Асҳоби каҳф”
2007 йилда Россиянинг
Пенза вилоятида 30 киши
ўз ихтиёри билан яқин
орадаги ғорлардан паноҳ
топди. Улар 2012 йил юз
берадиган рўзи маҳшарни
ўша ерда, тоат-ибодат
билан кутиб олмоқчи
эканлар. Уларнинг
бошлиғи Пётр Кузнецов
эди.
Маҳаллий ҳукумат
вакиллари ҳодисадан
хабар топиб, "ғор
одамлари” билан
музокарага киришди.
Аммо, улар ёруғ дунёга
чиқишни исташмади. Агар
уларга нисбатан куч
ишлатишса, ўз жонларига
қасд қилишларини
айтишди. Ҳукумат уларни
ўз вақтида озиқ-овқат
билан таъминлаб туришга
мажбур бўлди.
Кўп ўтмай, уларнинг
раҳнамоси Кузнецов қўлга
олинди ва руҳий
касалликлар
шифохонасига ётқизилди.
2008 йилнинг баҳорида
"қиёматни кутавериб”
зериккан "зоҳидлар”
бирин-кетин ғордан
чиқишди. Улардан икки
нафари ғорда вафот этган
ва ўша ерда дафн этилган
экан.
Шоҳидларнинг ёлғон
башорати
Қиёмат ҳақидаги ёлғон
башоратлар Чарлз Тес
Рассел томонидан асос
солинган "Йеҳова
шоҳидлари” таълимотини
ҳам эсга солади. Уларнинг
фикрича, Исо 1878 йилда
зуҳур этиши, яъни дунё
охирига етиши керак эди.
Аммо, бу тахмин яна ўз
исботини топмади. Кейин
Рассел қиёмат қойим 1914
йида юз беражагини эълон
қилганди. Аммо, ўша йили
Исо Масиҳ ҳам зуҳур
этмади, маҳшар ҳам воқеъ
бўлмади. Ҳозирга қадар
Рассел издошлари ўз
чиқишларида қиёматнинг
илк аломатлари 1914
йилдан бошланганини
уқдириб келадилар.
Расселнинг издоши
Резерфорд қиёмат
қойимнинг иккинчи жаҳон
уруши пайтида рўй
беражагини айтган эди..
Аммо, бу каромат ҳам
амалга ошмади.
Резерфорддан кейин
етакчиликни қўлга олган
Конер қиёматнинг 1975
йилнинг ёз ойларига
кўчирилганини баён қилди.
Не ҳасратки, қиёмат бу гал
ҳам юз бермади.
"Бизга қўшилинг ва нажот
топинг!”
Америкалик яна бир сохта
авлиё "Бутунжаҳон
оилавий радиоси”
норасмий диний
ташкилоти раҳбари
Гарольд Кемпинг ҳам
қиёмат куни
башоратчиларидан бири
саналади. У Инжилга
асосланиб, шу санани
топган эмиш. Унинг
фикрича Нуҳ тўфонидан
7000 йил ўтгач, қиёмат
содир бўлар экан.
Кемпинг шу тариқа қиёмат
соатини "аниқ айта олди”:
2011 йил, 21 апрель, соат
18:00. (Шимолий Америка
вақти билан). Унинг
таъкидлашича, шу соатдан
ўта кучли зилзила
бошланади ва 21
октябргача давом этади.
Шу муддат ичида Ер юзида
ҳаёт тугайди ва ўта
тақводор 200 миллион
нафар одам Осмонга
кўтарилади. Қолганларнинг
ҳаммаси жаҳаннамга
тушармиш. "Шу боис,
одамлар, бизга қўшилинг
ва нажот топинг!”
Мана, айтилган кун келди,
ўтиб ҳам кетди, аммо ҳеч
нарса юз бермади. Кемпинг
эса, одамлардан хайрия
сифатида 100 миллион
доллардан зиёд пул
ундириб олди.
Ҳозир у инсультни баҳона
қилиб, АҚШдаги
шифохоналардан бирида
даволанмоқда. Жиноий
жавобгарликка тортилиш
эҳтимоли бор.
Маълумот учун
Италиялик олим Сабрина
Сфорца рассом Леонардо
да Винчи асарларидаги
яширинган код асосида
сайёрамизнинг сўзнгги
кунини "аниқлаган”. Унинг
фикрича 4006 йил 21
мартда ҳаёт тугармиш...
"Улар "агар ростгўй
бўлсангиз, (айтингларчи,
ушбу ваъда (Қиёмат куни)
қачон бўлади?” дерлар. (Эй
Муҳаммад с.а.в., уларга)
айтинг, "Қиёмат ҳақидаги
билим) албатта Аллоҳнинг
ҳузуридадир. Мен фақат
огоҳлантирувчидирман!”
("Қуръони карим”, "Мулк”
сураси, 25-26 оятлар)
Ўтмишда қолган
"қиёмат”лар
Насронийлар Исо Масиҳ
кўкка оғган 33 йилда
қиёмат бошланади деб
ўйлашган ва унга қизғин
ҳозирлик кўришган.
*Орадан минг йил ўтиб,
1033 йилда ҳам Европада
яна шундай ваҳима
оралаган. Аммо, дунё
бутунлигича қолган.
Шунингдек, 666, 1666
йилларда ҳам одамлар
қиёмат юз беришини
кутишган.
*Американи кашф этагн
Христофор Колумб ўз
қайдларида маҳшар
санасини 1658 йил, деб
белгилаган экан.
*Мормонлар сектаси
асосчиси Жозеф Смит 1835
йилда қиёмат
бошланишини ваъда
қилган.
*1881 йилда астрономлар
тез орада, аниқроғи 1910
йилнинг 19 май куни Ер
Галлей кометаси билан
тўқнашиб кетишини хабар
қилишади. Хайриятки,
комета Ерни четлаб ўтди.
*1980 йилда америкалдик
рухоний Пат Робертсон
телеэкран орқали чиқиш
қилиб 1982 йилда
охирзамон бошланишини
эълон қилади. Аммо...
*Сан-Диегодаги "Осмон
Дарвозаси” сектаси, бу
кунни янада
"аниқлаштирди”: 1997 йил
26 март! Худди шу куни
сектанинг ҳамма аъзолари
ўз жонларига қасд
қилишди.
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 773 | Добавил: BORIYA
Всего комментариев: 161 2 »
05:19
ZO'R
05:18
ZO'R
05:18
ZO'R
05:18
ZO'R
05:18
ZO'R
05:18
ZO'R
09:12
malumot un raxmat
09:12
malumot un raxmat
09:12
malumot un raxmat
09:11
malumot un raxmat
1-10 11-16
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]