19:40 ОАВ ни рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи камайтирилди | |
Хусусан, даврий босма матбуот – газета, журнал, қайднома, бюллетень, альманах ва бошқаларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 12,5 баравари (бундан олдин 25 баравари эди), теле-, радио-, видео-, кинохроника дастурлари ва ахборот агентликлари учун энг кам иш ҳақининг 15 баравари (бундан олдин 30 баравари эди) миқдорида белгиланди. Интернет оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун эндиликда энг кам иш ҳақининг ярим баравари, болалар, ўсмирлар, ногиронларга мўлжалланган ҳамда таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги ОАВлар учун эса энг кам иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида бож тўлаш керак бўлади. Реклама йўналишидаги ОАВ лар учун бож энг кам иш ҳақининг 25 баравари, бошқа ОАВ лар учун эса 12,5 бараварини ташкил этади. ОАВ ларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари ҳақидаги Низом янги банд билан тўлдирилди, деб ёзади Даракчи. Унга кўра, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ОАВларни давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта ўтказишда рад этилишга йўл қўйилмайди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 825 | |
Всего комментариев: 0 | |