Главная » 2012 » Август » 28 » Одил Аҳмедов: операция яхши ўтди
15:26
Одил Аҳмедов: операция яхши ўтди

Германиянинг Мюнхен шаҳрида оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказган ўзбекистонлик футбол юлдузи Одил Аҳмедов тез орада яна сафга қайтади. Одилнинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган ва буни шифокорлар ҳам тасдиқлашган. Футбол юлдузи энди қолган муолажаларни Россияда олиши айтилмоқда. Одил Аҳмедов ўзи тўп суриб келаётган Россиянинг "Анжи" клуби сафида шу ой бошида Голландиянинг "Витесс" клубига қарши кечган Европо Лигаси саралаш учрашувида оёғидан жароҳат олганди. Жароҳати сабаб, у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияга қарши ўтказган икки ўртоқлик учрашувида ҳам иштирок эта олмади. Ўзбекистонлик футбол юлдузининг айтишича, у терма жамоанинг Жанубий Кореяга қарши шу йилнинг 11 сентябр кунига режаланган ўйинида ҳам майдонга туша олмайди. Аммо Одил Аҳмедов бўлажак муҳим учрашувда жамоадошларига омад ва ғалаба тилаб қолишини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасида Жанубий кореялик рақибларини мағлуб этиш учун ишонч ҳам, имконият ҳам бор. Икки карра "Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси" Одил Аҳмедов ўзи тўп сураётган "Анжи" клубида ҳам ўтган мавсумда "энг яхши футболчи", деб топилганди. Одил клуб ишқибозлари, мураббийлари ва раҳбарияти томонидан берилган овоз бериш натижаси бўйича, жаҳон футболи юлдузлари бўлган жамоадошлари Самуэль Это'О ва Роберто Карлосларни ҳам ортда қолдирган.

Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 663 | Добавил: celebrity_girl
Всего комментариев: 1
18:45
odilga gap yoq
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]