Главная » 2012 » Февраль » 29 » ODIL AXMEDOVDAN O'ZBEKISTON AXLIGA SALOM
06:57
ODIL AXMEDOVDAN O'ZBEKISTON AXLIGA SALOM
 
Россияда футбол мавсуми айни 
қизиган палласига кириб олди. 
Ҳайрият кучли саккизталикка 
кирдик. Сўннги турларда, 
биздан бироз омад юз ўгирди. 
Айниқса "Спартак-Нальчик" 
билан бўлиб ўтган учрашувда. 
Нальчиклар ўйин давомида 
битта ҳужум қилиб 
дарвозамизни ишғол қилиб 
кетдилар. Афсуски машғулот 
ва ўйинлар билан бўлиб бу 
ишга қўлим бормаётган эди. 
Сўннги турлардаги 
натижалардан сўнг бор 
эътиборимизни кучли 
саккизталикка киришга 
қаратган эдик. Ҳайриятки буни 
уддаладик. Аслида 
бошланишига ишларимиз 
яхши кетаётган эди. 
Энди ноябрь ойида иккинчи 
босқичнинг дастлабки учта 
тури бўлиб ўтади. Бу босқичга 
йўл олган жамоалар энди 
Россия чемпионлиги ва 
Еврокубоклар учун кураш олиб 
борадилар. Аслида 
жамоамизнинг мақсади 
иккинчи босқичга йўл олиш 
эди. Бу ишни уддалашга 
муваффақ бўлдик. Лекин бу 
билан тўҳтаб қолиш керак 
эмас деган фикрдаман. Агар 
еврокубоклар учун 
йўлланмаларини берувчи 
ўринлардан бирини қўлга 
киритсак ҳаммамиз учун яхши 
бўлар эди. 
Дастлабки икки давра 
ўйинларига келсак, бу ерда 
фаолият олиб бориш учун 
катта куч билан бирга, "стабил" 
ўйин кўрсатиш лозим экан. 
Шаҳсан мен Россия 
чемпионатида ҳамюртларим 
сонини ошишини истар эдим. 
Бу ерда ҳозир Марат, мен ва 
Санжар асосий таркибда 
майдонга тушяпмиз. Йигитлар 
билан телефонда суҳбатлашиб 
турамиз. Энг қизиғи бир- 
биримизни миллий терма 
жамоа йиғинида кўрамиз. 
Чунки жамоаларамизнинг 
истиқомат қиладиган 
шаҳарлари орасида 400км 
масофа бор. Ҳайрият терма 
жамомиз ўз олдга қўйган 
вазифаларини босқичма- 
босқич амалга ошириб 
келяпти. Умуман олганда бу 
йил ўзбек футболи учун катта 
ютуқларга бой бўлди. 
Ўсмирларимизнинг ЖЧда 
қатнашиши, Осиё Кубоги ва 
куни кеча "Насаф"нинг тарихий 
ютуғи. Шу ўринда барча 
ишқибозларни ушбу тарихий 
ғалаба билан табриклайман. 
Келажагда жамоаларимиз 
ОЧЛда ҳам шундай ютуқларга 
эришиб юрсинлар. 
Бевосита ўзим ҳақимда 
ёзадиган бўлсам, ишларим 
жойида. Оилам билан Москва 
яқинида истиқомат қиляпман. 
Илҳом ака менга кўмакчи. Шу 
билан бирга жамоамизда ҳам 
ишлаяптилар. Ўз тажрибалари 
билан ўртоқлашяптилар. 
Ҳозирда кўпчилик жамоамизга 
ким мураббийлик қилиши 
ҳақида қизиқяпти. Биз ҳам шу 
каби ахборотларни турли хил 
нашрларда ўқиб борамиз. 
Баҳорги босқич олдидан 
сафимизда ўзгаришлар ҳам 
бўлиши мумкин. Буни вақт 
ўтган сайин билиб оламиз. 
Ҳозирча шулар. Кейинги 
блогимни узоқ куттирмайман. 
Соғ бўлинглар азизларим!
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 642 | Добавил: MUXAMMADIY
Всего комментариев: 1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]