10:57 ОЙБЕК ВА НИГОРАНИНГ ҚАТОР КАМЧИЛИКЛАРИ | |
Бу икки ижодкорнинг бири оғир-босиқ, иккинчиси шўх-шаддод. Лекин иккаласи бир бутун. Яъни шоу-бизнесдаги ягона доимий дуэт. Бугунги ноодатий суҳбат орқали, сиз бу икки ижодкорнинг бир-бирларини танқид қилиб, камчиликларини рўй-рост таъкидлаганларига гувоҳ бўласиз. Бизга ёқди, балки сизга ҳам ёқса, ажаб эмас. Негаки, бир бутун бўлиб юриш учун ким кимни кўпроқ тўлдиради-ю, ким кимнинг сирларини кўпроқ фош этади? Муаллиф: Бир-бирингизни танқид қилоласизми? Ойбек: – Нигорадаги хурмача-қилиқларнинг саноғига етиб бўлмайди. Ҳар куни унинг эшиги олдида бир соат пойлаб ўтираман. Бўлмаса уйдан чиқаётганимда “Нигора, мен кетяпман, тайёр бўлиб туринг” деб атайлаб огоҳлантириб қўяман. Барибир фойдаси йўқ, кутишга мажбур бўламан. Шунинг учун бир йўлини топдим. Ҳали бормасимдан туриб, уйдан чиқаётганимда “мен келдим, тушинг” дейман. Нигора: – Ҳа, бир марта шунақа бўлди. “Мен келдим”, деганида олдинроқ тайёрланиб ўтиргандим, кўчага чиқиб анча кутсам, денг. Ўшанда Ойбек эшитадиганини эшитди. “Нега энди сизни кўчада кутишим керак” деб роса жанжал қилганман. Ахир, Ойбек кутса машинада кутади, мен эса кўчада тик туришга мажбур бўлдим. Ундан кўра, Ойбек кутгани яхши эмасми? Ойбeк: – Ҳар куни машинада кутганимдан кўра, сиз ҳам бир марта кўчада кутганингиз яхши бўлган. Ўшанда маза қилганман (кулади). Муаллиф: – Шундай қилиб аламингизни олдингизми? Нигора: – Бир марта куттириб бошқа такрорламайдиган бўлди. Муаллиф: – Ҳамиша бирга овқатланасизлар, шеригингиз нимани ёқтирмайди? Ойбек: – Ошхонага кириб қоладиган бўлсак, кўп таомларни емай қолдиради. Мен эса “Нигора, таомни бунақа қилиш яхши эмас, қолаверса, увол бўлади”, дейман. Нигора: – Ойбекнинг шу одати ёмон, у умуман овқат қолдирмайди. Ойбек: – Увол бўлмасин деб, Нигорадан қолган овқатларниям ейишга мажбур бўламан. Нигора: – Қиз боламан, шунинг учун кўп овқат ея олмайман. Ойбекнинг увол бўлмасин, деб жонбозлик кўрсатиши яхши. Лекин семириб кетаётганини қаранг. Ойбек: – Агар овқатингизни есангиз, мен ўзимни мажбурламайман. Нигора: – Хўп, майли, бунга кўз юмамиз, лекин ярим кечаси туриб, овқат ейишингизни қандай изоҳлаш мумкин. Кўзларингиз юмиқ ҳолдаям музлаткичга ёпишаркансиз-ку. Муаллиф: – Тушунмадим. Ярим кечаси бир маҳалда Ойбек нима қилаётганини сиз қаердан биласиз? Нигора: – Оналари айтиб бердилар. Қолаверса, ўзи ҳам бир куни тилидан тутилиб қолди. Ойбек: – Ўзи сизга бирор нарсани ишониб айтиб бўлмай қолибди. Бундан буён гапирмайман. Муаллиф: – Спорт билан шуғулланасизларми? Нигора: – Вой, сўраманг. Келинг, югурамиз, десам шунақа эринчоқлик қиладики, асти қўяверасиз. Ўзи менга спорт билан шуғулланиш мумкин эмас. Сариқ касал бўлганман. Лекин шунга қарамасдан Ойбекни ўйлаб иш тутсам ҳам у эринчоқлик қилаверади-да. Ойбек: – Нигора «семириб кетяпсиз» деб гапиравергани учун бугун ўзимга ўзим очлик эълон қилдим. Энди Нигорага келадиган бўлсак, у ҳаддан зиёд кўп гапиради. Кечаси соат учда ҳам туриб гапиравераркан. Нигора: – Буни Ойбек ўша пайт овқат егани турганда сезса керак (кулади). Лекин гастролларга борганимизда шуни билганманки, Ойбек жуда қаттиқ хуррак отади (яна кулади). Ойбек: – Бўлмаган гап! Эътибор бераётган бўлсангиз Нигора ҳозир ёлғон гапиряпти. Семирганлигим ҳақидаги гаплари ҳам ёлғон. Шунчаки йиллар бўй бастимизга таъсир қиляпти. Ахир, биз энди 18 ёш эмас, 23 ёшдамиз. Нигора: – Нега йиллар менинг қоматимга таъсир ўтказмаяпти, бўлмаса? Ойбек: – Энди, Нигора, сиз улғайганингиз билан ақлингиз ўша-ўша қолган (кулади). (Нигоранинг эса жаҳли чиқади). Муаллиф: — Кийиниш борасида-чи? Нигора: — Бу ҳақда умуман гапирмаса ҳам бўлади. Ойбекда дид йўқлиги шундоғам аён. Ойбек: – (қизишиб) Ўзингизда дид йўқ. Нигора: – Сал адашибман. Диди бор, шунчаки кийинишни билмайди. Масалан, кийими кирми, ғижимми кийиб кетаверади. Ойбек: – Қачон кир ва ғижим кийимларни кийганман? Ўзимга қулай кийимларни кияман-ку. Нигора: – Кир куйлакларни кийиб юрганингизни кўрганман. Ойбек: – (баттар қизишиб муштини туккан ҳолда) Ҳозир... Нигора: – Агар мен айтмасам ўшанақа ҳолатдаги кийимларни ҳам кийиб кетаверасиз. Кўпинча менинг олдимга келаётганида телефон қилиб нима кияётганини сўрайман. Буни деса, унимас буни, деб ўргатиб тураман. Ойбек: – (яна жаҳл билан) Бўпти, сизники маъқул! Муаллиф: — Нигора-чи? Идеалми? Нигора: – Ижодда қайсарман, Ойбек ижодда ҳам эринчоқ. Ойбек: – Қайсарлигини айтмаса ҳам бўлади, йиғлаб бўлсаям кўндиради. Нигора: – Битта қўшиғимиз менга ёқмаяптими, тамом, устида қайтадан ишлайверамиз. Муаллиф: – Беш йил ўтди. Ва бу беш йилдан сўнг... Ойбек: – Нигорани айтадиган бўлсак, анча улғайган, лекин фикрлари ўша-ўша. Нигора: – Боринг-э...(жаҳл билан кулади). Муаллиф: – Жаҳл чиққанда бир-бирингизга қай даражада “меҳрибон”сиз? Ойбек: – Нигоранинг жаҳли чиққани ҳам, чиқмагани ҳам бир хил. Арзимаган нарсаларга ҳам кучли асаб билан жавоб бераверади. Шунда: “Нигора, сал секинроқ гапираверинг. Бу асабингизни бузишингизга арзимайди, ҳар асабийлашганда асаб толалари нобуд бўлади”, деб айтаман. Лекин билганидан қолмайди. Энг ҳайратланарлиси, бу хоним зинадан қўрқади. Ундан ҳам баттари, энг беозор жонивор – чувалчангдан ҳам қўрқади. Нима, у сизни еб қўярмиди?.. Нигора: – Ўзингиз-чи? Самолётдан қўрқасиз. Чиқса, докадек оқариб кетади. Бечора... Ойбек: – Ким қўрқмайди? Нигора: – Ҳаттоки, арғимчоқда учишдан ҳам қўрқади. Бир куни жияним билан учаламиз истироҳат боғига бордик. Жиянимни арғимчоқда учиринг десам, йўқ деб туриб олса денг. | |
Просмотров: 1068 | |
Всего комментариев: 29 | 1 2 3 » |
| |
1-10 11-20 21-29 | |