14:47 Олимпиячиларимиз бугун Доҳага йўл олишади | |
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироқ олимпия терма жамоасига қарши Олимпиада-2012 Осиё саралаш мусобақаси 3-раунди 5-тур учрашувига тайёргарлик кўриш учун 10 февраль куни БААга жўнаб кетган эди. Абрамов шогирдлари 15 февралга қадар Дубайда шуғулланишди, бу вақт оралиғида олимпиячилар Филиппин миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 15 февраль куни Уммонга йўл олган ўзбекистонликлар 16 февраль куни шу мамлакат олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 18 февраль, Тошкент вақти билан 14:50да Уммон пойтахти Маскатдан Доҳага йўл олади. Вадим Абрамов шогирдлари 40 дақиқалик парвоздан сўнг Қатар пойтахтида бўладилар. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 21 февраль, сешанба куни айнан Доҳада Ироқ олимпия терма жамоасига қарши саралаш учрашувини ўтказади. Ушбу учрашувда, аввалги учрашувларда иккита сариқ карточка олгани сабаб, яримҳимоячи Жасур Ҳасанов майдонга туша олмайди. | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 634 | |
Всего комментариев: 5 | |
| |