12:42 “Олтин Витязь” совриндори энди «Тилла Бува» | |
Россияда ўтказилган "Олтин витязь” халқаро киноанжуманида "Энг яхши эркак роли” номинациясида ғолиб бўлган актёр Тоҳир Миралиев айни кунларда "Тилла бува”га айланди... Дебютант режиссёр Шаҳноза Жамилованинг шу номдаги фильмида истеъдодли актёр бош қаҳрамон ролини ижро этмоқда. Тилла буванинг асл исми Анатолий. Уруш даврида Ўзбекистонга келиб қолган бу қария умр йўлдошининг вафотидан сўнг жуда кўп ғавғоларни бошдан кечиради. Ғамхўрлик қилиш эвазига уйини мерос қилиб қолдиришга ваъда берган Тилла буванинг атрофида жуда антиқа воқеалар содир бўлади. "Тилла бува” кинокомедиясида ҳақиқий юлдузлар ансамбли жамланди. Ўзбекистон халқ артитси Малика Иброҳимова, Доно Бобохонова, Муҳаббат Абдуллаева, Юлдуз ҳамидова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Севара Солиева шу можаролар сабабчиси бўлмиш Тилла буванинг атрофидаги персонажларни ижро этишди. Айнан шу фильмни суратга олиш жараёнида ижарага олинган еттита ғоз суратга олишнинг сўнгги кунида нобуд бўлди. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 807 | |
Всего комментариев: 0 | |