18:35 Қоматининг нақшлари | |
Қоматининг нақшлари, Зимдан туриб боқишлари, Юракка ўт ёқишлари, Гўзал! Дилёритар мисли шам, Сўзим эшитмас бир дам, Ҳатто "йўқ” дегани ҳам, Гўзал! Ошиқ дилнинг куйгани, Ул малакни суйгани, Ҳатто қовоқ уйгани, Гўзал! Жодулар пардозлари, Тугамайди нозлари, Жайронмисол кўзлари, Гўзал! Нигоҳлари камалак, Нозик мисли капалак, Ҳаммаданам у демак, Гўзал! Оҳуларинг оҳуйи, Гулларнинг энг хушбўйи, Қизларнинг энг хушрўйи, Гўзал!
| |
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 626 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |