17:35 Ona | |
Ўртаниб турган юракка сув сепа қалбинг учун раҳмат. Фақат . . . Ҳамма гап шу ёмғирда бўлса, яна ақалли уч кунгина онамнинг умри чўзилса-ю, кейин ёмғир эмас, муттасил тош ёғса ҳам рози эдим . . . Бир ҳафта бўлдики, дўстларим, таниш-нотанишлар эшикдан маъюс кириб келишади. Дўстларим жимгина ўтириб, жимгина чиқиб кетишади. Бошқалар оҳиста сўрайдилар: - Неча ёшда эдилар? Мен айтаман… Айтаману ўйлайман: онанинг ёш-қариси бўладими? Меҳрнинг ёш-қариси бўладими? Шафқатни-чи? Садоқатни-чи? Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун боланинг катта-кичиги бўлмайди. Энди яна бир ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг катта- кичиги бўлмас экан. Она – она экан. Унга бошқа сифат керакмас . . . ! ! ! Ўткир ҲОШИМОВнинг "Дунёнинг ишлари" китобидан number_1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 632 | |
Всего комментариев: 0 | |