Главная » 2012 » Октябрь » 6 » Oramizda ko`p xali.......
15:35
Oramizda ko`p xali.......
Ханузда куп хали ориятли одамлари,
Жигарингданда якин окибатли одамлар.
Гул умрин халол безар, толе накшин ёзар,
Икки дунёси гузал охиратли одамлар.


Хаёт хам бир иморат, курашмокдан иборат,
Мехнатидан бахт топар, диёнатли одамлар.
Орамизда куп хали, саховатли одамлар,
Адоватли одамлар, заковатли одамлар.


Кунгил ёнган шамчирок, бир кун учади бирок,
Ортидан колдирар бог, халоватли одамлар.
Хар кадами минг хикмат, хар сухбати минг бир бахт,
Борлиги минг бир давлат, хосиятли одамлар.


Билмайди ёлгон риё, ёлгонга бокмас киё,
Жаннатдан келган гуё, фариштали одамлар.
Орамизда куп хали, саодатли одамлар,
Арзир жонинг бергали, садокатли одамлар.


Кимдур замон бошка дер келажак гамини йер,
Шукур бугун бор ахир, хидоятли одамлар.
Сабирда дер бахтини, ичга ютар дардини,
Каричламас кадрини, каноатли одамлар.


Орамизда куп хали, диёнатли одамлар,
Мехрга тула калби, мухаббатли одамлар.
Илмин арзонга сотмас, нафси кибрга ботмас,
Сендан манфаат кутмас, маърифатли одамлар.



Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 733 | Добавил: celebrity_girl
Всего комментариев: 2
21:30
xm
19:09
maqul
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]