17:33 “Осиё: сериал қандай интиҳо топади? | |
Темир ва Инжини қўл ушлашиб кетаётганини кўрган Осиё саросимага тушади. У Темирни хиёнат
қилганликда айблайди. Бироқ бу гал дарҳол хулоса чиқаришга ошиқмайди ва бунинг тагига етишга қарор қилади. Арслон ҳам Темир ва Инжи орасида яқинлик бор-йўқлигини билишга қизиқади. Осиё ҳеч ким билан гаплашмасликка қарор қилади. Қизларининг азоб чекаётганига тоқат қилолмаган Наримон хоним жуда дарғазаб бўлади. Дафна эса Карим билан қайта оила қуриш тараддудида. Аммо Каримдан дарак йўқ. Чунки уни Зафар сўроқ қилаётган бўлади бу пайтда. Зафарнинг мақсади Каримни Дафнадан воз кечишга мажбур қилиш. Темир бир томондан дард билан курашса, иккинчи томондан ҳижрон билан курашади. Муолажа бошлайди. Кутилмаганда Темир Осиё билан учрашиб қолади. Осиё ундан нега кетиб қолганлигини сўрайди. Темирнинг оғир дардга чалинганини эшитган Осиёнинг қалби вайрон бўлади. У дарҳол Истанбулга, севгилисининг ёнига қайтишга қарор қилади. Антакяда Суҳайло ва Наримон учрашишади. Наримон Суҳайлога тасалли беради. Осиё нима бўлишидан қатъий назар қизига Темир отаси эканлигини бел боғлайди ва қизини Темир ётган хонага олиб келади. Ҳақиқатни ўрганган жажжи Осиё "Дада” деб Темирнинг бўйнидан қучишга чоғланади. Осиёнинг барча орзулари бирма-бир рўёбга чиқади. У отаси учун донор бўлади ва уни саратон балосидан қутқаради. Темир ва Осиё орадан йиллар ўтиб такрор никоҳ столига ўтиришади. Арслон ҳам ўз ёрига қовушади. Қўзжуўғлу ва Доғанлар оиласи Арслоннинг тўйида тўпланишади. Темир касалхонадан чиқиш билан қизига ваъда берган ёғоч уйни қуришни бошлайди. | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 1370 | |
Всего комментариев: 2 | |
| |