Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ва унинг продюсери Феруза
Нодирова куни кеча Жиззахга кетаётиб, автохалокатга учрашди...
Тунги соат 3:30лар атрофида 120 км/соат тезликда кетаётган қора рангли «Ласетти» автомобили йўлда адашиб юрган икки эшакни уриб юборади. Воқеа юз берган жойда хонанданинг продюсери тан жароҳати олган. Машинани эса таниб ҳам бўлмайди. Жиззахнинг Фориш туманидаги Ҳайдаркўл кўлига клип суратга олишни режалаштирган ижодий гуруҳ сафарда рўй берган мудҳиш ҳодисага қарамай, руҳий ҳолатларини тиклаб, клипни суратга олишга етиб боришди. Отабекнинг яқинлари, хусусан, продюсери унга кўз текканини бот-бот такрорлашяпти. Хонанданинг ҳаётида ўчмас из қолдирган "Ҳаётим орзуси” фильмига ишланган саундтрек учун олинган клип тез кунларда экранларда намойиш этилади. |