Главная » 2011 » Декабрь » 12 » Отабек қўғирчоққа айланиб қолди!
10:20
Отабек қўғирчоққа айланиб қолди!

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев айни кунда шиддат билан ижод қиляпти.

“MTV&A-2011” тақдимотида “Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” номинациясига давогарлар рўйхатидан жой олган санъаткор “Оймомо қиз” номли сокин таронасига клип суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Хонанданинг продюсери берган маълумотларга қараганда, клип ўткир сюжетли воқеалар асосида ишланиши режалаштирилган. Шу сабаб, унда бош қаҳрамонни ижро этувчи актрисалар бўйича музокаралар олиб бориляпти. Давогарлар орасида эса актрисалар Зарина Низомиддинова, Жамила Ғофурова ҳамда Шаҳзода Матчоновалар бор. Шунингдек, айни дамда кўча-кўйда Отабекни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлаши табиий. Чунки у янги йил арафасида "ntt" телеканали орқали эфирга узатиладиган “Ғаройиб орзулар” фильмида робот йигит образини ижро этяпти. Темир одам каби кийиниб, худди робот сингари ҳаракат қилаётган хонандани кўрганлар “Отабек қўғирчоққа айланиб қолибди”, дейишлари турган гап.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Shou biznes | Просмотров: 648 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
00:14
Omad ijodizga
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]