Главная » 2015 » Февраль » 22 » Қозоғистонлик боксчи Майк Тайсоннинг рекордини такрорлади
15:33
Қозоғистонлик боксчи Майк Тайсоннинг рекордини такрорлади

Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин кетма-кет амалга оширилган нокаутлар сони бўйича Майк Тайсоннинг рекордини такрорлади. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.

Головкин WBA таснифи бўйича чемпионлик “суперкамари” ва WBС таснифи бўйича вақтинчалик чемпионлик камари учун британиялик Мартин Мюррейга қарши ўтказган жангида техник нокаут билан ғалабага эришди.

Бу ғалаба унинг нокаут билан якунлаган кетма-кет 19-ғалабаси бўлди.

Эндиликда қозоғистонлик чарм қўлқопи устаси ҳисобида 32та жангдан 32та ғалаба бўлиб, у 29та жангни нокаут билан якунлаган.

Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 2384 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]