Главная » 2011 » Ноябрь » 2 » Премьералар
19:01
Премьералар

"Қора осмон”

Францияда суратга олинган.

Режиссёр: Жиль Маршан.

Ролларда: Грегуар Лепренс Ренге,Луиз Бургуан, Мельвиль Пупо.

Жанр: драма.

Фильм воқеалари: ёз, Франциянинг жануби, таътил. Бахтли Гаспар эса ота-онасидан узоқда, дўстлари ва севгилиси Марион билан дам олиш кунларини мароқли ўтказмоқда. Шу вақтда у виртуал ҳаёт – Blfck Hole ўйини билан танишиб чиқади. Бу танишув фильм қаҳрамонини жуда ғалати воқеалардан бохабар қилади.

"Зулматдан қўрқма”

АҚШда суратга олинган.

Режиссёр: Трой Никси.

Жанр: даҳшатли.

Ролларда: Кэти Холмс, Гай Прис, Бэйли Мэдисон.

Фильм воқеалари: Cалли Херс ёлғиз, ташқи дунёдан ажралиб қолган қизалоқ. У Род-Айлендга отаси ва унинг қизи билан яшаш учун келади. Қиз ўзи истамаган ҳолда, келишига қадар кўп йиллар давомида яширилган сирли воқеаларни бошидан ўтказади.


"Чилпарчин”

Россияда суратга олинган.

Режиссёр: Роман Каримов.

Жанр: комедия.

Ролларда: Никита Дювбанов, Артём Ткаченко, Равшана Куркова.

Фильм воқеалари: ҳаётимиз давомида яшашга халақит бераётганларга нисбатан қандай йўл тутиш керак? Уларни ўлдириш керакми ёки?.. Умуман олганда уларни ўлдириш мумкинми? Ким ўлдиради? Ана шундай ғалати саволларга жавоб ахтарган фильм ижодкорлари томошабин эътиборини қандай тортишади? Жавобни кинони томоша қилгач, топасиз.

"Беш келин”

Россияда суратга олинган.

Режиссёр: Карен Оганесян.

Жанр: комедия.

Ролларда: Данила Козловский, Артур Смольянинов, Владимир Яглия, Елизавета Боярская.

Фильм воқеалари: 1945 йил. Урушда ғолиб чиққан жангчилар бахтиёр, қаҳрамонларча уйга қайтишни орзу қилишаяпти. Аммо ҳеч ким уларни уйга жўнатишга шошмаяпти... Бу ҳолатдан эса учувчилар Вадик, Лёша, Гарик, Ваня ва Миша ҳайрон. Ахир уларнинг севган қизи кутаяпти. Фильм қаҳрамонларидан бири Лёшага омад кулиб боқади. Уни иш билан ўз ватанига юборишади. "Беш келин”нинг қолган қаҳрамонлари тақдири қандай якунланди? Қизиқаётган бўлсангиз, пойтахт кинотеатрларига ташриф буюринг.


"Париждаги ярим тун”

АҚШ ва Испанияда суратга олинган.

Режиссёр: Вуди Аллен.

Жанр: фэнтези.

Ролларда: Оуэн Уилсон, Рэйчел, Макадамс, Курт Фуллер.

Фильм воқеалари: ёш эр-хотинлар тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида Парижга кўчиб келишади, аммо кутилмаган вазиятга тушиб қолишади. Бу қандай воқеа экан?


"Асосийси қўрқмаслик”

АҚШда суратга олинган.

Режиссёр: Николь Кэссел.

Жанр: драма.

Ролларда: Кейт Хадсон, Гаэль Гарсия Берналь, Питер Динклэйж.

Фильм воқеалари: трагикомедия йўналишида суратга олинган бу фильм 30 ёшли севишганларнинг ҳаёти ҳақида. Бемор ва шифокор ўртасидаги муҳаббат, бунинг ўзига яраша азоблари қизиқарли талқин қилинган.

"УЧАР ОТЛАР”

Режиссёр: Ҳамидулла Ҳасанов

Жанр: Драма

Ролларда: Хайрулла Саъдиев, Дилором Каримова, Тоҳир Миралиев, Далер Файзуллаев, Бахтиёр Қосимов, Фарҳод Абдуллаев, Жумадулла Раметов, Алишер Отабоев, Диёра Муҳамедова

Фильм воқеалар: Кутилмаганда эртаклар оламига тушиб қолган Улуғбек ва Гулсанам исмли болалар у ерда ғаройиб саргузаштларни бошдан кечиришади. Улар ерости салтанатида банди этилган гўзал Малика ва моҳир усталарни озод этишга қарор қилишади. Шу мақсадда Ёвуз руҳ билан кураш олиб боришади. Бу йўлда улар кўп қийинчиликларга дуч келиб, охир-оқибат фильм қаҳрамонлари ўзларининг эзгу фазилатлари ва билимдонлиги ёрдамида кўзлаган мақсадларига эришишади.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: KINO YANGILIKLARI | Просмотров: 847 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 3
16:53
omad ijodizga
18:36
Ko'ramiz
23:59
axa chunarli
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]