12:09 ПУТИН: «МЕН КЕТИШГА ТАЙЁРМАН…» | |
Россия бош вазири Владимир Путин мамлакат аҳлининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаса, бир кун ҳам амалида қолмаслигини маълум қилди. Путиннинг таъкидлашича, унинг истеъфо бериши ҳақидаги чақириқлар сайловчилар ишончини йўқотганини билдирмайди. «Айтишим мумкинки, агар одамларнинг қўллаб-қувватлаши бўлмаса, бир кун ҳам иш кабинетимда турмайман. Бундай қўллаб-қувватлаш демократик жамиятларда қандайдир сайтлар ёки майдонларда эмас, балки сайлов орқали аниқланади», – деди жаноб Путин бугун россияликлар билан бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқотда. Владимир Путин 2012 йилнинг мартида ўтказиладиган президентлик сайловларида қатнашиш ниятида. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 587 | |
Всего комментариев: 4 | |
| |