Главная » 2012 » Март » 21 » "Барселона" вице президенти: Бу йил "Реал" чемпион бўлади
10:41
"Барселона" вице президенти: Бу йил "Реал" чемпион бўлади
Каталониянинг "Барселона" клуби вице президенти Хосеп Мария Бартомеу бу йил Испания чемпионатида каталонияликларнинг ғалаба қозона олмаслигини тан олиб айтиб ўтди. Каталонияликлар мутасаддисининг таъкидлашича, Мадриднинг "Реал" клуби бу йил жуда яхши ўйин кўрсатаётган экан. "Турнир жадвали етакчиси анча олдинга ўтиб кетди ва уларга етиб олиш анча оғир бўлади. Биз энди фақат ўз ишимизни қилишимиз лозим ва "Реал"нинг очко йўқотишига умид қилишимиз керак. Улар ҳам худди "Малага" клубига қарши кечгани сингари очко йўқотишлари мумкин. Аммо барибир "Реал" Испания чемпионатида ғалаба қозонади деб ўйлаймиз. Бу жамоа жуда яхши ўйин намойиш қилмоқда ва бу билан уларни табриклаймиз", дейди Бартомеу.
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 564 | Добавил: real_1212
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]