09:51 "Манчестер Сити" Роналдуга ҳафтасига 500 минг фунт тўлашга тайёр | |
ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи. Британия ОАВ берган хабарга кўра, "шаҳарликлар" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси учун 80 млн фунт стерлингнинг баҳридан ўтишга тайёрлар. Португалияликнинг ўзига эса "Сити" ҳафтасига 400 дан 500 минг фунтгача маош тўлашга тайёр. Агар бу трансфер амалга ошса, Роналду футбол тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Роналдуни сотиб олиш эвазига "Сити" ёзда Карлос Тевес, Эдин Жеко, Найжел Де Йонг, Эммануэль Адебайор, Уэйн Бридж ва Роке Санта Крусларни сотиб юборишга рози. Бу футболчиларнинг сотиб юборилишидан "шаҳарликлар" қўшимча 38 млн евро ишлаб олишади. Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йилда "Реал"га "МЮ"дан 80 млн фунт эвазига ўтганди. Ҳозирда португалияликнинг маоши ҳафтасига 250 минг фунтни ташкил қилади. Лекин унинг мадридликлар билан шартномасига кўра, у ўзининг охирги мавсумида (2014/15 мавсуми) маоши 400 минггача кўтарилиши керак. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 554 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |