01:11 Равшан Эрматов Голландия – Коста-Рика учрашувини бошқаради | |
ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати чорак финалининг қолган иккита ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди. Унга кўра Голландия – Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар бермоқда. Бу Равшан Эрматовнинг Жаҳон чемпионатларидаги жами 9-ўйини бўлади. Бразилиядаги мундиалда эса Эрматов бошқарадиган 4-учрашув бўлади. Бунгача ҳамюртимиз Швейцария – Эквадор (2:1), Хорватия – Мексика (1:3), АҚШ – Германия (0:1) учрашувларида ишлаганди. Аргентина – Бельгия терма жамолари ўртасидаги ўйинни эса 42 ёшли италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Франция-Германия учрашуви 21:00да, Бразилия-Колумбия учрашуви эса 01:00 да бўлиб ўтади. 5 июль куни учрашуви Аргентина-Бельгия 21:00да, Голландия-Коста-Рика учрашуви 01:00 да старт олади. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 494 | |
Всего комментариев: 0 | |