12:56 Равшан Эрматов рекорд ўрнатди | |
ФИФА ҳаками Равшан Эрматов кеча жаҳон чемпионати чорак финалида Голландия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасида кечган учрашувни бошқарди. Шу тариқа ўзбекистонлик ҳакам жаҳон чемпионатларининг мутлақ рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди, дея ёзади uff.uz сайти. Ушбу учрашув Равшан Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 9-ўйин бўлди. У тўрт йил муқаддам ЖАРда кечган мундиалнинг 5 та учрашувини бошқариб борган. Бу йилги мусобақада бошқарган ўйинлари сони эса тўрттага кетди. Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар жаҳон чемпионатларида ҳеч бир ҳакам 8 тадан кўп ўйин бошқармаган. Жоэлю Кинью (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундии (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионде (Уругвай, ЖЧ-2010) шундай натижага эришган эди. Равшан Эрматов айни вақтда 9 та ўйин билан бу борада рекорд натижага эришиб турибди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, 36 ёшли ҳакам Бразилиядаги мусобақада яна ўйинларга тайинланиши кутилмоқда. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 668 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||