Главная » 2011 » Декабрь » 7 » Rayhonning xitini o'girladi
09:09
Rayhonning xitini o'girladi

Салгина нохуш бўлгани билан аслида хушхабар бу! Ҳали бирон ўзбек хонандасининг қўшиғини машҳур хориж юлдузлари ўғирлагани ҳақида қулоққа чалинмаганди. Райҳоннинг “Ёдингдами?” таронаси 2004 йилда суперхитга айланганини эслай олсангиз керак? Ёдингиздадир, бу қўшиққа ёшлар не қадар мубтало бўлгани!? “Ёдингдами?” айни дамда ўз “аватар”ига эга: Райҳоннинг украиналик ҳамкасби ҳеч қандай истиҳоласиз ўзбекча қўшиқни кўчирибди- қўйибди! Халқ тилида айтганда, “Ёдингдами”ни ўғри урди! “Евровидение” лауреати, Украинанинг машҳур юлдузи, ёввойи имиджга эга Руслана “Я тебя люблю” дея янги қўшиқ куйлабди. Тингласангиз, ҳа, бир тушунчага амин бўласиз, бирга бир ўзбекча хитнинг “аватар”и! Руслана муаллифлик ҳуқуқига амал қилса бўларди ёҳуд шунчаки ўзбек ҳамкасбининг олдидан бир оғиз ўтиб қўйса, нур устига аъло нур бўларди. Ё куйласам, куйлабман, қўшиқ муаллифи қаердан ҳам билиб ўтирибди деган хулосага бордимикан? Райҳон бағрикенг. Балки, Руслана маслаҳат олганида, ўзбекча матнни рус тилига янада чиройлироқ қилиб ўгириб беришга ёрдам берармиди у? Нима бўлганда ҳам, кичик ё каттадир, ижодий қароқчилик содир бўлди. Бир томондан олсангиз, бу Райҳонинг яна бир ютуғи. Ўзбекча қўшиқни қаердан бўлса-да излаб топиб, илҳомланиб, тўлқинланиб, ҳавас қилиб, таъбир жоиз бўлса, мафтункор юлдузимизга мухлис бўлиб унинг қўшиғини куйлабдими, бунинг ёмон жиҳати йўқ! Бу ҳақиқий ижодкорликнинг росмана натижасидир. Қизиқ, бу маълумот ҳақида Райҳон Ғаниева қандай фикр билдиради?

-Мен «шок»даман! Бу ҳақда биринчи бўлиб, Мунис Ризаева бохабар этди. Унинг айтишича, Руслана ижросидаги янги қўшиқ менинг ижодимдаги бир қўшиқнинг шундоққина нусхаси. Интернетдан бу таронани топиб, тингладим ва ҳайрон қолдим. Ҳа, бу менинг “Ёдингдами?” қўшиғимнинг шундоққина кўчирмаси эди! “Ёдингдами”ни 2004 йилда Раъно Ярашеванинг шу номли шеъридан таъсирланиб ёзгандим- дейди, хонанда.

Дарвоқе, 2004 йил икки хонандага ҳам омадли келган аслида. Шу йили Райҳоннинг “Ёдингдами”си оммалашган бўлса, Руслана нуфузли танлов “Евровидение”нинг лауреати сифатида Россия ва Украинанинг энг таниқли хонандаларидан бирига айланганди. Орадан 7 йил ўтиб, бу икки тақдир қайсидир нуқтада туташини ким хаёлига келтирибди, дейсиз! Ҳаёт қизиқ. Иккала санъаткорнинг бир куни бирон концертда юзма-юз учрашиши ундан-да қизиқ! Нима дедингиз, азиз қўшиқ шинавандаси?
Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2
Категория: Shou biznes | Просмотров: 706 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
01:57
Omad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]