08:52 “Реал” ўзига янги ҳимоячи топди | |
Мадриднинг “Реал” жамоаси ёзда таркибга ПСВ ҳимоячиси Йетро Виллемсни қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда испан матбуоти асосида sports.uz нашри хабар беради. 20 ёшли чап қанот ҳимоячиси бугунги кунда жамоасининг энг яхши ассисентларидан бири бўлиб турибди. Жорий мавсумда Виллемс жамоадошларининг гол киритишларида 13 бора аниқ тўп оширишни амалга оширган ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Эслатиб ўтамиз, Йетро Виллемсга “Манчестер Сити” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 2026 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||