13:41 Россия мудофаа вазирининг самолёти Украина ва Польша ҳудудига киритилмади | |
Варшаванинг Россия мудофаа вазири учган самолётга нисбатан амалга оширган ҳаракатлари Москва томонидан жавобсиз қолдирилмайди. Бу ҳақда Вести.Ру нашри Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб хабар бермоқда. Польша Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу учган лайнерни Словакиядан Россияга учишига рухсат бермади. Учувчилар эса Братиславага қайтишга мажбур бўлишди. Вазирни олиб учаётган Ту-154 самолёти Банска-Бистрицадан кундузи парвозга чиққан. Аммо, парвоз вақтида Польша ва Украина ушбу лайнер учун мамлакат ҳудудида парвозни амалга оширишни тақиқлагани маълум бўлди. Ёқилғи заҳираси кўп бўлмаганлиги сабабли учувчи капитан ортга-Братиславага учишга қарор қилди. Аэропорт ҳудудида ўтказилган бир неча соат ва Ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган келишувлардан сўнг, мудофаа вазири самолёти Польша ҳудудидан ҳаво йўли очиб берилди ва вазир муваффақиятли тарзда Москвага етиб борди. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 654 | |
Всего комментариев: 0 | |