16:13 САЙЁРА ҚОЗИЕВА ТАЪҚИБ ОСТИДА… | |
Орадан бироз вақт ўтиб, яна "Сайёра Қозиева жаррохлик столига ётибди” деган миш-мишлар болалади. Бу гап-сўзларга ойдинлик киритиш учун хонанда билан боғландик. У телефон қўнғироқларидан безор бўлганини яширмади. Боиси, ҳамкасблари, дўстлари Сайёра Қозиеванинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, хонанданинг аҳволидан ташвишда эканликларини билдира бошлашган экан. Сайёра Қозиева, хонанда: — Шу ёшимгача бирон марта пластик операцияга муҳтож бўлмаганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деган умиддаман. Бойсун қизи бўлганим, спорт билан шуғулланганим учун ҳам табиий ёш кўринаман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларим, яқинларимга соппа-соғлигим, эл хизматида юрганимни маълум қилмоқчиман. Бундай гап-сўзлар иккинчи бор тарқалиши. Кейинги сафар бундай миш-мишларга ишонмаслигингизни илтимос қиламан. | |
Категория: MASHXURLAR XAYOTI | Просмотров: 694 | |
Всего комментариев: 4 | |
| |