Главная » 2011 » Декабрь » 9 » СЭР АЛЕКС ФЕРГЮСОННИНГ ЭНГ ЯХШИ 7 ТРАНСФЕРИ
16:35
СЭР АЛЕКС ФЕРГЮСОННИНГ ЭНГ ЯХШИ 7 ТРАНСФЕРИ

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида ўйинчи сотиб олиш борасида кўпинча тўғри қарор қабул қилган. Ферги амаки қайси футболчидан қандай пайтда фойдаланишни жуда яхши билади. Қуйида шотландиялик сэрг Манчестердаги фаолияти давомида амалга оширган энг фойдали харидлар ўрин олган.

7. ЭДВИН ВАН ДЕР САР (2 млн. фунт – “ФУЛХЭМ”)
Голландиялик посбон “Манчестер Юнайтед”га 2005 йил 10 июнда келиб қўшилганди. Ўшанда унинг трансфер баҳоси ошкор қилинмаганди (норасмий маълумотларга қараганда, 2 млн. фунт стерлинг). Голландиялик посбонни сэр Алекс Петер Шмейхелдан сўнг ўзи ишлаган даврдаги энг яхши дарвозабон деб ҳисоблайди. Ван дер Сар ўтган мавсум узоқ йиллик фаолиятига якун ясаб, “қўлқопини михга илди”.
6. ОЛЕ ГУННАР СУЛЬШЕР (1,5 млн. фунт – “МОЛЬДЕ”)
Алекс Фергюсоннинг энг яхши топилмаларидан бири. Бу футболчи АПЛ тарихида ўзига хос из қолдирган. “Кулиб турувчи жаллод” номини олган Сульшер майдонда 90 дақиқа ўйнаб, ҳеч нарса қила олмаслиги мумкин эди. Аммо захирадан тушиб, жамоаси учун ҳал қилувчи голларни киритарди. Мураббий захирада қолдирса, ҳечам хафа бўлмас, норвегиялик ҳужумчи ўз вақтини кутарди. Бир сафар у ўйин ("Ноттингем Форест" билан) тугашига ўн икки дақиқа қолганида майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланганди. Оле Гуннар 1999 йил ЕЧЛдаги “Бавария”га қарши ўша афсонавий финалда МЮга ғалаба келтирувчи голни ургани билан футбол мухлислари ёдида сақланиб қолган. У МЮ сафида 11 мавсум давомида 200 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 91 марта гол киритган.
5. ПАТРИС ЭВРА (5 млн. фунт – “МОНАКО”)
"Монако"даги ўйинлари орқали Фергюсон назарига тушиб қолган Эвра МЮга ўтганидан сўнг ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Ҳозирга қадар Патрис “қизил иблислар” учун 170 дан ортиқ учрашувларда майдонга тушган. Айни пайтда жамоанинг асосий футболчиларидан бири саналади.
4. ПЕТЕР ШМЕЙХЕЛ (550 000 фунт – “БРОНДБЮ”)
“Манчестер Юнайтед” Шмейхелни 1991 йилда Даниянинг “Брондбю” клубидан сотиб олганди. Айтиш мумкинки, бу трансфер ўзини 100 фоиз оқлади. Даниялик посбон жамоа таркибида 300 га яқин ўйин ўтказиб, клуб тарихида ўзига хос рекорд соҳибига айланганди. Питер "Олд Траффорд"да 5 марта Англия чемпиони, уч мартадан Англия Кубоги ва Англия Лигаси Кубоги ва бир марта ЕЧЛ бош соврини соҳиби бўлган.
3. РОЙ КИН (3,7 млн. фунт – “НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ”)
Тажовузкор ва ўзига хос қайсарликлари билан машҳур Рой Кинсиз бир вақтлар МЮни тасаввур қилиш қийин эди. Рой жамоанинг “юраги”га айланиб қолганди. Рой Кин 12 йил мабойнида “Манчестер Юнайтед” либосида тўп сурди. Фергюсон унга ҳатто жамоа сардорлигини ҳам ишониб топширганди. Ирланд футболчиси жамоа таркибида 7 марта Англия чемпиони ва 4 марта Англия Кубогини ва 1 марта ЕЧЛ бош соврини қўлга киритган.
2. ЭРИК КАНТОНА (1,2 млн. фунт – “ЛИДС ЮНАЙТЕД”)
МЮ тарихидаги энг жанжалкаш футболчилардан бири бўлган Эрик Кантонага Фергюсон кутилмаганда масъулиятли вазифани – жамоа сардорлик боғичини ишониб топширади. Натижада доимо ишкаллар қилиб юрадиган Қирол Эрик бутунлай ўзгариб кетади. Аввалги қайсар, қизиққон футболчидан асар ҳам қолмаганди. Кантона жуда масъулиятли футболчига айланиб, ортидан жамоадошларини етаклай олди. МЮ таркибида 144 та учрашув ўтказган франциялик футболчи 64 та гол ҳам уришга эришди.
1. КРИШТИАНУ РОНАЛДУ (12,25 млн. фунт – “СПОРТИНГ”)
2003 йилда "МЮ" 18 ёшли футболчи билан олти йиллик шартнома имзолади. Криштиану Роналду Англиядаги фаолияти давомида 80 та гол уришга муваффақ бўлган. Икки бор Чемпионлар лигаси финалида тўп сурган Роналду бир бор дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шундан сўнг трансфер оламидаги энг катта сумма 85 млн. фунт стерлинг эвазига "Реал"га сотиб юборилди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 603 | Добавил: vertu2277
Всего комментариев: 2
00:29
Gap yuq
00:29
Super malumotlar ekan
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]