Главная » 2012 » Январь » 1 » Сербиялик мутахассис Деян Журжевич Тошкентнинг «Пахтакор» клубига бош мураббий этиб тайинланди.
22:52
Сербиялик мутахассис Деян Журжевич Тошкентнинг «Пахтакор» клубига бош мураббий этиб тайинланди.
Сербиялик мутахассис Деян Журжевич Тошкентнинг «Пахтакор» клубига бош мураббий этиб тайинланди.
Маълумотларга қараганда, Журжевич билан бир йилга шартнома тузилган ва кейинчалик бу муддат яна бир йилга чўзилиши мумкин.
«Пахтакор» футбол клубининг вице-президенти Самвел Бабаянинг билдиришича, янги ўйинчилар билан ҳам шартнома имзоланган. Улар орасида Азамат Бобожонов, Алексей Николаев, Алишер Маҳмудов ва Баҳриддин Ваҳобовлар бор.
Деян Журжевич «Пахтакор» чиройли ўйин кўрсатиши ва юқори натижаларга эришиши кераклигини таъкидлади. У жамоанинг ОФК Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишни режалаштираётганини айтди.
Деян Журжевич Сербиянинг турли клубларида ишлаган, Сербия ва Черногориянинг ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоаларини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг бош мураббийи Равшан Ҳайдаров шу йилнинг сентябрида истеъфога чиққан эди.

Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 643 | Добавил: vertu2277
Всего комментариев: 1
08:55
Balki yuksaliw bòlar.
Raxmatli Xojiboy aytganiday bitta bitta marojni yep kesayam mayli biggrin
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]