Главная » 2011 » Ноябрь » 25 » Sevgi turlari
19:20
Sevgi turlari


Севги энг мураккаб ва серқиррали туйғудир. Қадимдан одамлар ушбу туйғуни тушунтириш, севги турларини аниқлашга харакат қилишган. Севгини энг тарқалган турланиши Арасту томонидан м.а. ІV асрда таклиф этилган.






Агапе – қурбонли севги…

Бу ҳолатда севувчи инсон унинг севгилиси учун барча нарсани қилишга тайёр бўлади. У эвазига хеч нарса талаб қилмайди, севгилиси учун барча нарсани бериши мумкин. Бундай мунособатларни келажаги ижобий деб айтса бўлади, агарда қурбонлик қилинаётган инсон учун ота-она мехри керак бўлса. Ушбу муносабатлар – тенг хуқуқларни хуш курадиган инсон учун эмас албатта.



Людус – севги ўйини..

У энг аввало, сексуал майликка асосланади. Бунда, узоқ муддатли хушторлик қилиш ва бир бирини яқинроқ билиб олиш назарда тутилмайди. "Сиз гўзалсиз, мен ёқимлиман, вақт кетказишдан нима фойда?”, ушбу ибора севгининг бу турини жуда ҳам яхши акс эттиради. Бироқ, бу шунчаки ўйин ҳалос, деб айтиш мумкин эмас – севувчилар, ҳақиқатан ҳам бир-бирини ёқтирадилар, аммо бу туйғу вақтинчалик бўлиб, ўйин унга зерикарли кўрингунча, ёки яна ҳам қизиқроқ объект топгунча давом этади.



Эрос – хиссий муҳаббат..

У, авваламбор содиқликка, сўнг эса, жисмоний майликка асосланади. Эрос – муҳаббатига кўра, сексдан ташқари, бир-бирлари билан бўлишиш керак бўлган туйғулар ҳам бор. Партнёрлар, бир-бирларининг ҳаёти, фикрлари ва хиссиётлари билан қизиқадилар. Севгининг бу турининг ҳаёти узоқ давом этиши мумкин.



Ишқибозлик – мубтало севгиси

Одатда, эҳтирос ва рашққа асосланади. Бу шерикка нисбатан севги эмас, балки ўзига паст баҳо бериш натижаси бўлса керак, дейди man.ру. Севувчининг фикрича, унинг шериги билан ундан бошқа инсон мулоқат қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай муносабатлар, бумерангни эслатади: гоҳ унинг шеригига нисбатан кўнгли қолади ва қиз ўзига нисбатан унинг эътиборини жалб қилади, гоҳ аксинча. Бундай муносабатлар, шерикларнинг бирини безор қилгунча давом этиши мумкин.



Прагма – "ақл-идрокли” муҳаббат

Инсон ўзига "севаман/севмайман” нуқтаи назаридан эмас, балки "қулай/ноқулай” нуқтаи назаридан шерик танлайди. Танишиш пайтида, эркак, авваламбор, маиший томонларни, кейин эса, қолган жиҳатларни билиб олади. Биргаликдаги ҳаётда, эҳтирос ва кутилмаган ҳаракатлар бўлмайди. Бу ерда ўз туйғулар устида доимий назорат устунлик қилади. Бундай муносабатларнинг давомийлиги, шериклардан бири, бундай ҳаётга қанчалик узоқ чидаб, яшаб келишига боғлиқдир.



Сторге – севги-дўстлик…

Шериклар бир-бирлари билан ҳар қайси нарса тўғрисида бўлишишлари мумкин. Бунда, улар ишонадиларки, севган инсонлари доимо қўллаб-қувватлайди ва қўлдан кеганича, ёрдам беради. Афсуски, бир оздан сўнг, шериклардан бири – зерикиб қолиши мумкин – чунки яқин инсонингиз тўғрисида ҳамма нарса билсангиз, у муносабатларнинг бошланишида бўлган каби қизиқарли бўлмай қолади. Бу ҳолатда, доимо ривожланиб бориш керак, ўшандагина, шеригингиз ҳар куни бирор янгилик кўради! Севги-дўстликни муносабатларни узайтириш учун, чиройли макияж қонунларидан ҳам фойдаланилади – барчаси жуда оддий!


               


Категория: SEVGI | Просмотров: 812 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 3
00:08
ijodizga omad
00:08
zuru
12:20
Зур гап йок
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]