12:14 “Севол” ҳалокатга учраган вақт капитан рульда бўлмаган | |
Жанубий Корея соҳилларида чўкиб кетган “Севол” кемасининг тергов ишлари билан шуғулланаётган мутахассислар кема ҳалокатга учраган вақт бошқарув рулида капитаннинг учинчи ёрдамчиси бўлганини аниқлашди, дея хабар беради Франс Пресс нашри. “Ҳалокат вақтида кемани капитаннинг учинчи ёрдамчиси бошқарган. Ҳалокат содир бўлган пайт капитан кемани бошқармаган”, - дейди тергов вакилларидан бири Парк Жэ-Еок. Унинг сўзларига кўра, капитан бошқарув хонасининг орқа томонида бўлган. Аввалроқ, чўкаётган кемани биринчилардан бўлиб тарк этган 69 ёшли капитан Ли Жун Сок ҳалокат қурбони бўлганлар ва бедарак йўқолган йўловчилар оила аъзоларидан узр сўраган эди. У ҳалокат чоғида кемани ким бошқаргани, кема чўкишига нима сабаб бўлгани ва нима сабабдан болаларга ҳалокат вақтида ўз жойларида қолиш сўралгани ҳақидаги саволларга жавоб бермади. Бортида мактаб ўқувчилари бўлган “Севол” йўловчи кемаси чоршанба куни ҳалокатга учради. “Ренхап” ахборот агентлигининг хабар қилишича, жума кунга келиб 475 нафар йўловчидан ҳалок бўлганлар сони 25 киши, бедарак йўқолганлар сони эса 271 нафар эканлиги тасдиқланди. Manba: Darakchi.uz Silka: BOSING | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 637 | |
Всего комментариев: 0 | |