Главная » 2012 » Май » 26 » Шамоллар ҳақида
20:10
Шамоллар ҳақида

Мистраль ва муссон каби шамолларни ҳамма билади. хатто самум – кичик осиё, арабистон ва сахара чўлларида бирданига бошланадиган чанг тўфонини ҳам эсласак бўлади. бироқ ҳар қандай денгиз сайёҳи, шамолларнинг жуда кўп хиллари борлигини, ва уларнинг барчаси ўз фасл ва номларига эга эканлигини айта оладилар.

 

10 ўрин: ПЛАКСУН – Архангельск денгиз бўйидаги ғарбий шамол. Плаксун кўпинча ёмғир ёғишига олиб келади.

 

9 ўрин: АЙРОН ВИНД ёки Темир Шамол (ингл. iron wind) Марказий Америкада февраль-март ойларида кунига бир неча бор эсади. Ушбу шамол жуда кучли ва ёқимсиздир. У шимоли-шарқдан эсади.

 

8 ўрин: МОАЦАГОТЛЬ (нем. Moazagotl) сўзма сўз таржима қилинганда, "эчки соқоли” деган маънони билдиради. Бу шамол ҳам эмас, бу тоғ тизмаларида илиқ шамол, феннинг ривожланиши пайтида пайдо бўлаётган, ҳавонинг тўлқинли ҳаракатларидир. Ҳудди шундай, ушбу шамолар туфайли, тоғларнинг шамол эсадиган тарафдан эчки соқолини эслатадиган кўринишдаги пайдо бўлган, булутлар ҳам номланади.

 

7 ўрин: ХОТИНЧА ШАМОЛ – бу равшан ва илиқ ҳаво билан бирга келувчи енгил камчатка шамоли. Одатда камчатка аёллари бундай шамолда кирларини қурутгандилар.

 

6 ўрин: Булутсиз осмонда тўлқинларни кўпиртириб юборадиган шамолни – ОҚ ШКВАЛ ёки ИЛЛЮМИНАТОР деб аташади. Шамол эсиши унчалик кучли эмас, тўлқинлар кўпигини ва сув чангини олиб, денгиз тепасини оқ кўринишга олиб келади. Баъзан бу шамолни ОЙНА ёки ФОНАРЬ деб аташади.

 

5 – ўрин: ДОКТОР (инглизча doctor) – бу ёзги салқинлантирувчи денгизи шабадаси. Одатда у кунндузи дим, шамолсиз ва намлик юқори бўлган вақтда денгиз соҳилида бошланади.

 

4 – ўрин: Селигер кўлидаги Шарқий шамол ЎЛИК деб аталади.

 

3 – ўрин: Жунгар дарвозаларидаги ўзига хос жунгар "цунамиси” деган номга лойиқ бўлган шафқатсиз бўронга ШАЙТОН номи берилган. Хиндистон ва Покистондаги қумли ва чангли бўронни ҳам шундай аташади. Ушбу бўрон қум қизиб кетганидан пайдо бўлади.

 

2 – ўрин: ТАРВУЗ ШАМОЛИ (Карпуз мельтеми, Мельтем) ушбу шамол Эгей денгизи турк соҳилида тарвуз пишиши даврида эсади.

 

1 – Ўрин: КОК-АЙД БОБ (инглизча, cock-eyed Bob), яъни ғилай, маст Боб – Австралиянинг шимолий – ғарбида айрим вақтларда (декабр-март) бўлиб турувчи ёзги жала номи.

Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 702 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]