23:14 Шиша идиш Япониядан АҚШга сузиб борди | |
Япониялик бир қиз бундан 5 йил олдин ўз юртида туриб, океанга улоқтирган ичида мактуби бор шиша идиш Тинч океанидан 6 500 километр масофани босиб ўтиб, АҚШ қирғоқларига етиб борди... Соҳилларни тозалаш халқаро куни муносабати билан Кауаи ҳарбий бўлинмаси аскарлари ва шу атрофдаги ўқувчилар соҳилларни ахлатлардан тозалаш мақсадида шанбалик ўтказишди. Ўқувчиларга бош-қош бўлиб турган ҳарбий хизматчи Жон Мурннинг эътиборини тўпланган буюмлар орасидаги шиша тортди. Шишани очган Мур Япониянинг Кагосима шаҳридан 5 йил олдин юборилган мактубни топиб олади. Мактубда шундай жумлалар битилган экан: "Кагосимада яшовчи Сари Арикава 2006 йил 25 март куни мактабни тугатди. Шу кундан хотира бўлиши учун бу мактубни ёзди”. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 786 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |