Главная » 2011 » Сентябрь » 28 » Шоу шингил
12:47
Шоу шингил






Солиевнинг аламзадалиги 


Қизлар исмини куйлаш билан танилган Адҳам Солиев ўз анъанасидан чеқинмаган ҳолда фаолиятини давом эттираяпти... 

Адҳам Солиевнинг айтишича, у машҳур аёл хонандаларнинг биридан жуда норози экан. Унинг исми ва кимлигини айтишни истамаган аламзада хонанда суҳбат жараёнида фақат ижодий янгиликларни айтиш билан чегараланди.

Маълум бўлишича, хонанда ҳозир «Шаҳзода, Райхонага айт!» номли янги қўшиқ устида ишлаётган экан. Нега қўшиқда айнан Райхон ва Шаҳзода исмлари ишлатилганлиги номаълумлигича қолди. Балки унинг юқоридаги гаплари шоу-бизнеснинг шу вакилларига тегишлимикин? Бу жуда қизиқ…

• Шоира Отабекова навбатдаги альбом тақдимоти билан банд…

• Ноябр ойи ўрталарига мўлжаланаётган катта шоу-дастур хонанда ижоддида катта портлашни амалга оширади. Янги альбомдан 14 та қўшиқ ўрин эгаллаган.

• Нилуфар Саидова 20 та янги қўшиқ ёзиб тугатди. Яқин кунларда «Оразингиз», «Севар ёрим», «Кутарман энди дейсиз» каби қўшиқларига трек ва сюжет йўналишларида клип суратга олишни ҳам бошлаган.

• Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов комедия йўналишида янги фильм суратга олаяпти. Бош ролда — хонанда Умар Шамсиев.

• "Сурхон” гуруҳи "Сурхон ва унинг дўстлари” номли концерт уюштиришни режалаштиришган. Мазкур дастурда Ғиёс Бойтаев, Болтавой Тошматов, Зулайхо Бойхонова, Шуҳрат Қаюмов, Гулсанам Мамазоитова, Райҳон, Зиёда каби хонандалар қатнашишади.

• Ёш хонанда Ҳусан янги "Қилдим орзу" қўшиғига тоғда трек йўналишида янги клип суратга олди.

• Шербек Шодиев Октябр ойи учун янги гастроль сафарларини режалаштириб қўйди. Республиканинг 5 та вилояти бўйлаб амалга ошириладиган концертдан сўнг хонанданинг янги "Алдамагин” қўшиғи премъераси уюштирилади.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 638 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
19:39
Adhamga omad tilayman
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]