14:46 Sovringa kim haqli? M&TVA 2011 haqida | |
"Мусиқа ва теле-видео асарлари номинациялари” рекламаси бошланганига анча бўлди-ю, энг сараларни аниқлаш куни яқинлашгани сайин ҳаяжон кучи барча ижодкорлар қалбини маҳв этиб боряпти. Мухлисларнинг ҳам қалб ҳаяжони кумирлариникидан 100 чандон ортиқ бўлса, бордир, кам эмас! Бу йил оммавий тарғиботларга эътибор берсак, тақдимотга жуда катта тайёргарлик кўрилаётгани, асосан, мухлислар овози инобатга олинади деган хулоса келиб чиқади. Бу борада эса, бутун бир халқнинг фикрини том маънода йиғиш жуда мушкул. Шу боисдан, кимлар ғолиб бўлишидан қатъий назар барибир нисбийлик тушунчасига мойиллик каттароқ бўлади. Айни пайтда машҳурларнинг фикрларига қулоқ тутсак, улар орасида ҳам ғолибликка даъвогарлар ҳақида мулоҳазалар турлича. Масалан, кўрсатувлар борасида тўхталсак, "25 кадр” кино дунёси ҳақидаги энг маънавий бой кўрсатув дейишса, бошқа биров "Рўзғор мактаби” енгил мавзуларни танласа-да, қизиқарлилиги билан ҳам "Йилнинг энг яхши кўрсатуви”га муносиб дейди, яна бошқа эса, "Ошга марҳамат” халқчиллиги билан ҳам ҳар бир ўзбекнинг хонадонига йўл топа билди. Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг фикрича, "Йилнинг энг яхши картинаси” "Алданган аёл”, "Энг яхши актриса” бўлишга эса Райҳона Шаҳобиддинова ҳақли. Тақдимотга эса Энрике Иглесиас меҳмон бўлиб келишини истайди. "Аҳа ўҳу” дея танилиб кетган қаламқошли хонанда Мунис "Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” номинациясига Шохруххонни, "Йилнинг энг яхши аёл хонандаси”га Райҳонни муносиб деб билади. Тақдимот кечасида Уитни Хьюстон, Тони Брэкстон, Шаде- улардан бирининг иштирок этишини чин дилдан хоҳлайди.
| |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 688 | |
Всего комментариев: 0 | |