Главная » 2014 » Август » 15 » Суаресга «Барселона» билан бирга шуғулланишга рухсат берилди
07:23
Суаресга «Барселона» билан бирга шуғулланишга рухсат берилди
Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) Каталониянинг «Барселона» футбол клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суаресга нисбатан жорий этилган дисквалификацияни ўз кучида қолдирди.

Айни вақтда, Goal.com портали твиттерининг маълум қилишича, Спорт арбитраж суди футболчига жамоа билан бирга шуғулланишга русхсат берган.

Суарес Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Италияга қарши ўйинда рақиби – Жоржо Кьеллинининг елкасини тишлаб олгани учун ФИФА томонидан тўрт ойга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.




Уругвай футбол федерацияси ФИФАнинг ушбу қарори устидан шикоят қилган, бироқ унинг апелляцияси қондирилмаганди. Шундан сўнг Суарес CAS’га мурожаат қилишга қарор қилди. Аввалроқ, спорт суди футболчига нисбатан жазони енгиллатиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Худди шундай илтимос билан, жумладан, жабрланувчи Кьеллинининг ўзи ҳам чиқиш қилган.

Футбол фаолиятидан четлатиш трансферларга дахл қилмагани учун, Суарес ЖЧ-2014дан сўнг Испаниянинг «Барселона» жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади – футболчи бунгача Англиянинг «Ливерпуль» жамоасида тўп сураётган эди. Суарес 2014 йилнинг 26 октябрида, «Реал Мадрид»га қарши Испания чемпионати учрашувида «Барселона» сафида дебют қилиши кутилмоқда.

ЖЧ-2014да юз берган воқеа сабаб, Каталония клуби раҳбарияти Суарес билан тузилган шартномага айнан тишлаш билан боғлиқ алоҳида банд киритган – футболчи кейинги беш йил давомида бирор футболчини тишлаб олса, «Барселона»га тўрт миллион евро миқдорида жарима тўлайди.


Manba: Kun.uz
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 1059 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]