09:02 СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР! | |
23 июл куни Буюк Британияда машҳур хонанда Эми Уайнхаус вафот этди. Уни Лондондаги квартирасида ўлган ҳолда топишди. Полиция ўлим сабаблари ҳақида маълумот бермаяпти. Яқиндагина Европа бўйлаб турнесини тамомлаган хонанда эндигина 27 ёшга тўлганди. Маълумотларга қараганда, Уайнхаус зарарли одатлар “қул”ига айланган бўлиб, гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга тобеъ бўлиб қолганди. Алкоголь муаммоси ҳатто сурункали тус олган бўлиб, Европа бўйлаб ўтказилган концертларда хонанда саҳнага маст ҳолатда чиқишига сабабчи бўлди. Белградда саҳнада 90 дақиқа ўзини зўрға ушлаб турган хонанда қўшиқ сўзларини эслолмай, мухлисларнинг қий-чуви остида саҳнани тарк этишга мажбур бўлди. Шундан сўнг, бошқа концертлар бекор қилинди. Эми Лондонга қайтди ва клиникага даво курси билан ётди. Хонанда 20 ёшидан машҳурликка етди. 2003 йилда унинг дебют альбоми “Frank” сотувга чиқарилди ҳамда кўплаб мамлакатларда катта шуҳрат қозонди. 2006 йилда яратилган “Back to Black” альбоми эса “Grammy”нинг 5 та мукофотини қўлга киритди (Умумий ҳисобда 7 та "Грэмми"). МИШ-МИШ Ё ҲАҚИҚАТ: ШАҲРИЁР АМЕРИКАГА УЙЛАНГАНИ ВА ТИРИКЧИЛИК ҚИЛГАНИ КЕТДИ?! "ТАРОНА РЕКОРДС" ЯНГИ РЕПЕР ИЗЛАМОҚДА?! Прикрепления: Rasm 1 | |
Просмотров: 989 | |
Всего комментариев: 17 | 1 2 » |
| |
1-10 11-17 | |