04:25 TARIXDA ILK BOR G'ALABA | |
жамоаси Япония терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашуви доирасида Нагояда баҳс олиб борди. Ўйиндаги ягона гол Ўзбекистонга «самурайлар» устидан ўз тарихидаги дастлабки ғалабани келтирди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Вакилларимиз асосан илк дақиқаларда қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилишди. Шундай ҳужумлардан сўнг Александр Шадрин ва Ислом Иномовлар рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. 15- дақиқада Ислом Иномовнинг Нестеров дарвозасига тўпни киритиб қўйишига оз қолди. 35-дақиқада японлар тўп киритишга эришишди. Аммо ҳужумчи Нестеровга нисбатан қўпол ўйнгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 36- дақиқада Илдар Магдеев ўрнига Ойбек Қиличев майдонга тушди. 43-дақиқада Мая Ёшида дарвозамиз устунини нишонга олди. Захирадан ўйинга қўшилган Қиличев дарвоза томон кучли зарба берди. Аммо унинг зарбаси дарвозанинг анча юқорисидан ўтиб кетди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида, аниқроғи 54-дақиқада Ўзбекистон ҳисобни очди. Жасур Ҳасанов тўпни қанотдан жарима майдони ичига ошириб берди. Насимов ўзига келиб тушган тўпни Шадринга узатди. Александр эса Кавашима дарвозасини ишғол этди – 0:1. 58-дақиқада Станислав Андреев ўрнига Дилшод Рахматуллаев майдонга тушди. 65-дақиқада гол муаллифи Александр Шадрин ўрнига Шавкат Саломов майдонга тушди. Ўз навбатида Майк Хавинаар ўрнига Таданари Ли майдонга тушди. 68-дақиқада Баҳодир Насимов рақиб билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. 72- дақиқада рақибларимизнинг ҳавфли ҳужумини Иномов қайтара олди. Бу вазиятда Шинжи Кагава зарба берганди. 83-дақиқада Баҳодир Насимовнинг 25 метрлардан берган зарбаси анча ҳавфли бўлди. 84-дақиқада Юто Нагатомо ўрнига Юичи Комано майдонга тушди. 90-дақиқада Насимовда яна бир қулай имконият бўлганди. Аммо дарвозабон тўпни қайтарди. Ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижага эришди. Бунга қадар терма жамоамиз японларни умуман мағлуб эта олишмаганди. | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 722 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |