23:33 ТИЛЛА САРАТОННИ ДАВОЛАЙДИ | |
Илмий тадқиқотлар миллий маркази вакили доктор Мустафо ас-Сайиднинг айтишича, олтин нанозарралари ёрдамида хавфли ўсмалар тарқалишининг олдини олиш бўйича клиник тажрибалар муваффақиятли ўтган. Доктор ас-Сайид олтин нанозарраларини лазер ёрдамида юбориш орқали саратон ҳужайраларининг ўсиши тўхтатилганини маълум қилди. Муолажа жараёнида фақатгина касалланган ҳужайраларга таъсир ўтказилган, соғлом ҳужайраларга ҳеч қандай зарар етмаган. Айни пайтда жониворларда клиник тадқиқотлар ўтказиляпти, агар усулнинг ножўя асоратлар қолдирмаслиги тасдиқланса, бемор одамларда ҳам синаб кўрилади. Мустафо ас-Сайиднинг билдиришича, олтин нанозарраларидан фойдаланиш жигар, буйрак ва талоқ саратонида ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Олтин нанозарраларининг физик ва кимёвий хусусиятлари олимларда катта қизиқиш уйғотган. Замонавий тиббиётда ундан бир қанча касалликлар диагностикаси ва муолажасида фойдаланилади. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 686 | |
Всего комментариев: 8 | |
| |