Главная » 2012 » Январь » 15 » Topdim
19:03
Topdim
Топдим, зарҳикматлар оққан чашмасин,

Изланг, биздек юртга меҳри ташнасин,

Ҳар ўзбек шу эл деб нафас олсин-у,

Ҳар ўзбек шу эл деб қадам ташласин...

Яшнаса ҳам фақат Ватан яшнасин,

Яшаса тоабад Ватан яшасин!

Ҳар кимга яхшилик йўллаган диёр,

Меҳрнинг тафтидан гуллаган диёр,

Ҳар бир илдизидан япроғигача,

Ёруғ манзилларни тилаган диёр!

Яшнаса ҳам фақат Ватан яшнасин,

Яшаса тоабад Ватан яшасин!

Кекса ёш ўспирин, боласигача,

Юрт кездим деҳқоннинг даласигача,

Оналарнинг мунглиғ алласигача,

Олтиндан азиздир ҳар қарич тупроқ,

Ватан бор ҳофизнинг ялласигача...

Яшнаса ҳам фақат Ватан яшнасин,

Яшаса тоабад Ватан яшасин!

Бизнинг бошқалардан бир камимиз йўқ,

Ўзимиз, кўзимиз, бу кўнглимиз тўқ,

Бизнинг эл олдида кўп хизматимиз,

Бизнинг эл олдида ниятимиз кўп.

Яшнаса ҳам фақат Ватан яшнасин,

Яшаса тоабад Ватан яшасин!

Ўзини таниган ўзбекка ўхшаб,

Келяпмиз аждодлар изидан яшаб,

Отам рози бўлса Оллоҳ рози деб,

Жаннатни оналар пойига тўшаб...

Яшнаса ҳам фақат Ватан яшнасин,

Яшаса тоабад Ватан яшасин!

Бориб айтинг ўша элфурушларга,

Ватанфурушларга, тилфурушларга,

Бобосин изини кўмган нокасга,

Ватанни бермаймиз йўлфурушларга.

Яшнаса ҳам фақат Ватан яшнасин,

Яшаса тоабад Ватан яшасин!
Ushbu sher Ahad Qayum qalamiga mansub
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 571 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 151 2 »
16:36
Omad
16:35
yaxshi
16:35
yaxshi
16:35
yaxshi
16:35
yaxshi
16:32
yaxshi
16:31
yaxshi
16:30
yaxshi
16:30
yaxshi
16:30
yaxshi
1-10 11-15
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]