14:14 Toshbaqa bola kosasidan xalos bo'ldi | |
Туғма мелоцитар невус деб аталган бу ўсмадан халос бўлиш учун Дидье Монтальво бир нечта мураккаб операцияларни бошдан ўтказишига тўғри келди. Ўсма тошбақанинг косасига ўхшагани учун Дидье «тошбақа-бола» деган лақаб орттириб олганди. У танасида каттакон хол билан туғилган. Кейинчалик йўқ бўлиб кетадиган деган ўйда онаси бунга эътибор бермаган. Бироқ вақт ўтиши билан хол катталашиб кетган. Ўсма оғирлигидан ташқари қаттиқ қичиган. Дидье мактабга қатнашдан, тенгдошлари билан ўйнашдан маҳрум бўлди. Иримчи одамлар унинг оиласини қишлоқдан қувиб чиқаришди. Уларнинг фикрича, Дидьенинг онаси ҳомиладорлик пайтида қуёш тутилишига қарагани учун ўғли ана шундай дардга йўлиққан эмиш. Дидьенинг оиласи камбағал бўлагани сабабли операцияга пул топа олмаган. Аммо ғайриоддий хасталикка чалинган болакай ҳақида маҳаллий матбуотда мақола чоп этилгач, эҳсон қилишни истаганлар анча-мунчагина топилди. Болани атайин Лондондан етиб келган ёш жарроҳ Нил Балстроуд операция қилди. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 746 | |
Всего комментариев: 6 | |
| |