Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек
туманида жойлашган
«Қизмозор» қабристонидан
узунлиги 1,5 метр келадиган
эчкемар топилди, дея хабар
беради «Тошкент оқшоми»
газетасига таянган Ovoza.com
сайти.
Одатда чўл ҳудудларида
яшайдиган бу жониворнинг
шаҳар марказида пайдо
бўлиши одамларда ҳайратига
сабаб бўлган. Тошкент шаҳар
фавқулодда вазиятлар
бошқармаси ходимлари
эчкемарни тириклайин ушлаб,
ҳайвонот боғига топширишган.
Уларнинг сўзларига кўра
бундай воқеа биринчи марта
кузатилмоқда.
Эчкемарнинг қабрстонда пайдо
бўлиши сабаби
номаълум. Ўтган асрнинг
30-40-йилларидан кулранг
эчкемар терисидан атторлик
моллари ишлаб чиқаришда
кенг фойдаланилган. Бундан
ташқари, ерларнинг
ўзлаштирилиши ва одамлар
томонидан ўлдирилиши ҳам
эчкемарларнинг камайиб
кетишига сабаб бўлган. Бу
жонивор «Қизил китоб»га
киритилган.