Главная » 2012 » Март » 22 » «Тоттенхэм» – «Болтон» ўйини 27мартда қайта ўйналади
03:31
«Тоттенхэм» – «Болтон» ўйини 27мартда қайта ўйналади
Англия Кубогининг ј финали доирасида “Болтон” ва “Тоттенхэм” клублари ўртасида тугатилмай қолиб кетган учрашув 27 март санасида қайта ўйналиши келишиб олинди. Мусобақанинг расмий сайти томонидан хабар қилинишича, ушбу ўйин “Уайт Харт Лейн” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув бошлангандан сўнг, 44 дақиқа вақт ўтгач, “Болтон” клуби ярим ҳимоячиси Фабрис Муамба хушидан кетиб қолган эди. Шундан сўнг ҳакам учрашувни тўхтатиб қўйишга қарор қилган. “Болтон” клуби табиби Жонатан Тобиннинг айтишича, Фабрис Муамбанинг юраги 76 дақиқа давомида уришдан тўхтаб турган экан. “Муамбанинг йиқилганини биринчи бўлиб бизнинг физиотерапевтимиз пайқади. У мен томон “майдонга чиқинг, майдонга чиқинг”, деб бақирар эди. Ўша вазиятда қандайдир ходиса рўй бергани аниқ эди. Фабриснинг юраги 78 дақиқа давомида уришдан тўхтаб турди ва бу вақт давомида у клиник ўлим ҳолатида бўлиб турган”, дейди Тобин.
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 577 | Добавил: real_1212
Всего комментариев: 6
01:41
malumot uchun raxmat
16:49
XA OMADLI
15:42
raxmat
15:41
raxmat
15:40
raxmat
15:40
xa yaxshi
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]