15:23 ТУРКИЯДА ЕР ҚИМИРЛАДИ | |
Кеча кундузи, маҳаллий вақт билан соат 13:41 да Туркиянинг Ван вилоятида 7,2 балли зилзила рўй берди. Сўнгги маълумотларга қараганда, ер силкинишлари оқибатида 217 киши ҳалок бўлган, 1090 киши эса жароҳатланган. Зилзила маркази Ван шаҳридан 35 километр узоқликда, ўчоғи эса 94 километр чуқурликда бўлган. Вандан ташқари Карс, Ардаған ва Эрзурум шаҳарларида ҳам ер силкинишлари қайд этилган. Сейсмологлар зилзила туфайли Ван кўли шимолида жойлашган Намрудтоғ вулқони уйғониши мумкинлигини айтишмоқда. Вандаги энг кучли зилзила 1976 йилда юз берган ва ўшанда 3840 киши ҳалок бўлган. Туркия тарихидаги энг кучли ер силкиниши эса 1999 йилда мамлакатнинг шимоли-ғарбида қайд этилган. Ўшанда 20 киши қурбон бўлган. Маълумотларга кўра, кечқурун Ванда яна зилзила рўй берган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 762 | |
Всего комментариев: 4 | |
| |